Ўш шаҳрида таъмирдан чиқарилган кўча сайлгоҳ фойдаланишга берилди

370

Ўш шаҳридаги Уркуя Салиева кўчаси ва ундаги сайлгоҳ таъмирланиб фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда мэриянинг матбуот хизмати хабар қилди.

30-апрелда кўчанинг ва сайлгоҳнинг очилиши бўлиб, унга мэр Алмаз Мамбетов бош бўлган мэриянинг ходимлари, шаҳар кенгашининг етекчиси Салман Назилбеков ҳамда маҳаллий турғунлар иштирок этишди.

Мэриянинг маълумотига кўра, Салиев кўчасидаги йўлнинг 2 километрига янги асфальт тўшалган. Аллеяда болалар учун шароитлар яратилиб, фонтан, инсталляциялар, болалар майдончаси ҳамда чироқлар ўрнатилган.

Шунингдек қўшимча икки бекат ва ҳожатхона қурилди.

Мэриядан турғунларни сайлгоҳни эҳтиёт қилишга чақиришди. Шунингдек ҳудудга назорат камералари ўрнатилганини эслатишди.