«Касали чарчоқдан». Алимқадир Бейшеналиев Ақилбек Жапаровнинг соғлиги ҳақида

476

Вазирлар маҳкамасининг раиси Акилбек Жапаровнинг соғлиғи ёмонлашишига чарчаб, стресс сабаб бўлган. Бу ҳақда «Сереп Медиа» ахборот агентлигига соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев билдирди.

Бейшеналиевнинг айтишича, вазирлар маҳкамасининг раиси касалхонага 28-апрелда соат 07:30да тушган, ҳозирда аҳволи қониқарли.

«Мен эрталаб Жапаровни ўзим кўрдим. Унинг касаллиги стрессдан, чарчоқдан бўлади. Касалхонага тушганда инфаркт деб ўйлаганмиз. Таҳлиллари чиқиб, текширув ўтказилгандан кейин бу касаллик инкор қилинди. Ҳозир аҳволи қониқарли», — деди вазир.

Минкаб раиси Акилбек Жапаров миллий кардиология ва терапия марказига 28-апрелда ётқизилган.

Минкабнинг матбуот хизмати Жапаров 28-апрель куни эрталаб юрак касаллиги ва қон босимининг тушиши сабаб касалхонага етказилганини билдирган.

«Электрокардиография ва коронарография процедураларида миокарда инфаркни кўрсатмади, бироқ юрак қон-томир спазми аниқланди», — деб билдиришган муассасадан.

Минкабдан Жапаровнинг аҳволи қониқарли эканини қўшимча қилишти. Жапаров касалхонада саломатлигини мустаҳкамлайди.