Олий суд Алтин Капалова фарзандларининг ҳужжатида «матчество»ни бекор қилишдан бош тортди

320

Олий суд 28-апрелда ёзувчи Алтин Капаловага болалари учун отасининг номини ўрнига ўз исмини (матчество) қолдиришни тақиқлаган аввалги инстанциянинг қарорини кучида қолдирди. Бу ҳақда «Клооп»нинг мухбирига ёзувчининг адвокати Евгения Крапивина билдирди.

Бироқ Крапивина юристлар қарордан Конституциявий судга мурожаат қилишларини қўшимча қилди.

Адвокат Конституция бўйича аёл билан эркакнинг ҳуқуқи бирлигини таъкидлади.

Капалованинг иши

Алтин Капалова болаларини ёлғиз тарбиялаб келади, биологик оталари кўмаклашади. Улар алимент тўлашган эмас ва болаларни тарбиялашга аралашмайди.

У уч боласига ўзининг фамилиясини, отасининг исми ўрнига ўз номини бергани учун 2021-йилнинг январидан бери Давлат рўйхатга олиш хизмати билан судлашиб келади.

ДРХ матчествони бекор қилиш билан ёзувчидан давлат солиқларини ундириб олишни талаб қилган. Муассасадан Капалова болаларнинг гувоҳномадаги отасининг исми ўрнига ўз номини ёздириш билан «Фуқаролик ҳолатларининг далолатномалари ҳақидаги» қонунни бузди деб билдирган.

Қирғизистон қонунлари бўйича, отасининг номи деган графага отасининг ёки боқиб олган одамнинг, ўгай отасининг ёки бобосининг, тоғасининг номи ёзилиши керак деб кўрсатилган. Аниқроғи, болаларни туғиб, уларга тарбия берган онанинг эмас, эркак қариндошининг номини ёзса бўлади.

Матчество бекор қилингандан кейин Капалова Фейсбукдаги саҳифасига патриархал давлат, ҳужжатга онанинг номини киритиш ҳаракати жиноят саналиб, конституциявий ҳуқуқлари бузилгани ҳақида пост ёзган.

Алтин Капаловани болаларига фамилия ўрнига ўз исмини берганига боғлиқ иш 2021-йилнинг августидан бери давом этади. Унда пойтахтнинг Октябрь туман суди ёзувчининг болаларини отчествосини матчествога алмаштириш бўйича қарорни бекор қилган.

Кейин бу қарорни Бишкек шаҳар суди ҳам қўллаган.