Қирғиз-тожик чегарасидаги энг йирик қуролли жанжалга бир йил. Хронология

644
Коллаж: Kloop

Баткен вилоятининг қирғиз-тожик чегарасида чиққан йирик қуролли жанжалга бир йил бўлди. Бу орада ёнган уйлар ва соцобъектлар қайта тикланиб, товон тўлангани билан аҳолининг уйқуси хотиржам деб айтишга эрта.

Турғунлар бу воқеани унутиш ҳаракатида тинч ҳаётга алаҳсий бошлади дейишдан йироқмиз. Сабаби, 36 кишининг ўлимига сабаб бўлган жанжални унутиш ва кўз ёшисиз хотирлаш мумкин эмас.

Оғир йўқотишларни олиб келган қуролли жанжал қандай бошлангани ва унинг оқибатлари ҳақида ушбу материалдан ўқинг.

28-апрель

«Головной». 28-апрель, 2021-йил. Тожик томондан олинган сурат.

Бу куни Қирғизистоннинг чегара хизмати тожик томон «Головной» сув бўлиштириш жойидаги электр симёғочларига уч видео камерани ўрната бошлагани хабар қилинган. Қирғиз аскарлари улардан бу ишни тўхтатишни талаб қилишидан наф бўлмаган.

Тушки соат 12:25 атрофида тожик томон ов милтиғидан ўқ отган. Вазиятни изга солиш мақсадида икки томонлама сўзлашувлар бориб, бироқ бунинг ҳам фойдаси бўлмаган.

Кейин Қирғизистоннинг Кўктош қишлоғини ва Тожикистоннинг Хожаи-Аъло қишлоғининг 150 нафарга яқин турғуни йиғилиб, бир-бирига тош отишган.

Икки давлатнинг маҳаллий ҳукумат вакиллари ва куч тизимларининг етакчилари бетараф ерга йиғилиб, яна сўзлашишган.

Соат тунги 23:58га кўра вазият нисбатан барқарорлашиб, турғунлар ўртасидаги тош отишлар тўхтаган.

Тош отишлар натижасида уч қирғизистонлик — Кўктош қишлоғининг икки турғуни ва Самаркандек қишлоғининг бир турғуни турли жароҳатлар билан касалхонага етказилган. «Озоди» нашри воқеада 15 тожикистонлик жабрланганини ёзган.

29-апрель

Кўктош қишлоғи. 29-апрель, соат 10:00 атрофи. Сурат: Kloop

Қирғизистоннинг чегара хизмати 29-апрелга ўтар кечаси вазият яна кескинлашганини билдирган. Баткен туманининг Кўчо-Бою ҳудудида тожик фуқаролари қирғизистонликларнинг уйларига тош отиб, машиналарга ўқ узишгани айтилган.

Тонгга яқин Баткен туманининг чегарадош қишлоқларидан мингга яқин турғун эвакуацияланган. Уларнинг кўпи ёш болалар, аёллар ва қариялар бўлган. Эркак кишилар қишлоқни ва давлат чегарасини ҳимоя қилиш учун воқеа жойида бўлишган.

Кўктош қишлоғининг турғунлари тожик томон тонгги соат тўртдан бошлаб чегара заставасига уйларга ўқ ота бошлаганини, бироқ қирғиз томон жавоб қайтармаганини айтиб норози бўлишган.

Икки томондан йиғилган халқ тарқаган эмас, вазият кескин бўлиб тожик томон вақти-вақти билан ўқ отиб турган. Шу куни вилоятнинг Ак-Татир, Ак-Сай ва Самаркандек қишлоқ ҳукуматларига фавқулодда ҳолат режими киритилиб, Ўш — Баткен — Исфана йўли ёпилган.

Энг аввал Кўктош қишлоғининг 30 ёшдаги турғунининг ўнг кўзига ўқ тегиб, касалхонага тушган. Бундан ташқари, ўнлаган яшовчи тошбўронда жароҳатланган. Шу куни ҳуқуқ органлари «оммавий тартибсизлик», «Бебошлик» ва «Одам ўлдиришга ҳаракат қилиш» моддалари билан судгача текширувни бошлаган.

Қирғизистоннинг МХДҚ соат 14:00да Тожикистон ҳарбийлари қишлоқни ва «Головной»ни миномёт, пулемёт ва автоматлардан отишни бошлаганини билдирган.

Сурат: Kloop

Бу вақтда ўнлаган одамлар бу ҳудуддан чиқолмай қолган. Сабаби Баткен — Исфана йўлидан ўтган машиналарга тожик томон ўқ отган. Отишув бўлаётган ҳудудда «Клооп»нинг мухбирлари ҳам бўлиб, можарони ёритиб туришган.

Тожик томон оммавий ота бошлагандан сўнг Кўктош қишлоғида уйлар ёна бошлаган. Кейин тожик томон «Капчиғай», «Минг-Булак», «Достук», «Кожогар» ва «Булак-Баши» чегара бекатларини ўққа тутган.

Кейин тожик аскарлари Лайлак туманидаги қишлоқларга ҳужум қилган. Ҳужумни кутмаган халқ қочишга мажбур бўлган. Лайлак турғунлари Баткен шаҳрига эвакуацияланган.

Соат 20:00дан бошлаб икки томон ўқ отишни тўлиқ тўхтатишга ва ҳарбий кучларни аввалги жойларига олиб кетишга келишишган.

30-апрель

Келишувга қарамай, 30-апрелда Лайлак туманида яна отишув бўлган. Ижтимоий тармоқларда тожик томон уйларни тўнаб, ёқаётган видеолар тарқала бошлаган.

Тожик томон туманнинг бир неча қишлоқларига бостириб кирган. Интернационал қишлоғининг раҳбари Мирзабек Жумабаевни бошқа яшовчилар билан бирга гаровга олган.

Тонгги соат 07:50га кўра жанжал оқибатида 13 қирғизистонлик ҳалок бўлгани маълум бўлган. Яраланганларнинг сони 134 кишини ташкил қилган. Чегарадош қишлоқлардан эвакуацияланган турғунларнинг сони 20 мингдан ошган.

МХДҚ бошчиси Камчибек Ташиев ҳудудга келиб, халқ билан ёпиқ йиғин ўтказган. Кейин Тожикистоннинг МХДҚ раиси Саймумин Ятимов билан учрашган. Учрашувдан кейин Ташиев «кечгача вазиятни барқарорлаштирамиз» деб ваъда берган.

Қирғизистон бош прокуратураси қуролли жанжалга боғлиқ «Тинчликка қарши жиноят» моддаси билан судгача текширувни бошлаган.

Шу куни чегарада вақти-вақти билан отишув бўлиб, вазият кескинлигича қолган.

Тожик аскарлари Лайлакнинг Максат қишлоғининг киришида. Сурат: Интернетдан олинди

1-2-май

Эвакуацияланган турғунлар

1-майга ўтар кечаси тинч ўтиб, отишув бўлмаган. Бироқ соат 11:30га кўра тожик томон Тўрткўча ҳудудида йўлни тўлиқ ёпган.

Соат 12:45да вазият кескин бўлиб, тожик аскарлари Лайлакнинг Арка қишлоғидаги уйларга отишни давом эттирган

Шу сабаб бу туманда икки ўлканинг ТИВнинг ўринбосарлари учрашган. Икки томон ҳам зудлик билан тартиб ўрнатиб, отишувларни олдини олиб, фуқароларнинг хавфсизлигини сақлаш ва шу бўйича биргаликда тартибни ўрнатиш бўйича келишган.

Кейин Қирғизистоннинг МХДҚ раиси Камчибек Ташиев ва Тожикистоннинг МХДҚ раиси Саймумин Ятимов Баткенда учрашиб, отишувни тўхтатиш ва ҳарбийларни олиб чиқиш бўйича протокол қабул қилишган.

1-майга кўра жанжалда ҳалок бўлган қирғизистонликларнинг сони 34 нафарни тузган, 173 одам яраланган.

2-майда вазият барқарорлашиб, эвакуацияланган турғунлар уйларига қайта бошлаган. Чегара ҳудудларига блокпостлар ўрнатилиб, куч органлари кучайтирилган тартибда ишлаган.

3-майда икки томон қўшимча кучларни ва техникаларни давлат чегара ҳудудидан аввалги жойларига чиқариб кетишган.

Можародан сўнг Қирғизистоннинг Тожикистонга чегарадош қишлоқларидан автоматнинг, йирик калибрдаги қуролларнинг гильзалари, фугастар ва миналар, портламай қолган снарядлар, авиация ракеталари, Тожикистон қуролли кучлари томонидан қазилган траншеялар, тўсмалар ва бошқа ҳарбий қурилмалар топилган.

1-майда президент Садир Жапаров Қирғизистонда 1-2-май кунлари миллий мотам куни деб эълон қилинган.

Баткен — Исфана йўлида тожик асркаларининг ўқидан зарар кўрган машиналар. Сурат: Kloop

1-2-майда қабул қилинган №39 протокол

6-майда Қирғизистоннинг вазирлар маҳкамаси сайтида чегарани  делимитация ва демаркация қилиш бўйича қирғиз-тожик ҳукумат делегацияларининг 1-2-майда эришилган келишувлари эълон қилинган. Унда №39 протокол қабул қилингани маълум бўлган.

Ҳукумат делегациясини икки давлатнинг МХДҚ раислари — Камчибек Ташиев ва Саймумин Ятимов бошқарган.

Протоколда Қирғизистон билан Тожикистон Ворух анклавига олиб борувчи йўлни қуриш бўйича ҳам келишган. Бу йўл Исфара туманининг Хожа Аъло қишлоғи билан Ворух анклавини боғлайди.

Шартномага кўра, янги йўл Тожикистон билан Қирғизистон ҳисобидан қурилади. Тожик томон ундан фойдаланади ва ўзи таъмирлайди. Йўлнинг мақоми икки ўлканинг алоҳида шартномаси асосида аниқланади деб келишилган.

Бундан ташқари, Ворух анклавининг чегараси Хожаи Аъло — Ворух йўли қурилгандан кейин аниқланади деб келишилган.

Жанжал оқибатлари, қайта тиклаш ишлари

Чегарадаги қуролли можаро оқибатида Қирғизистоннинг 36 фуқароси ҳалок бўлган — уларнинг орасида махсус тайёргарликдаги «Бўри» отрядининг харбийлари, 12 ўсмир қиз ва 4 ёшли гўдак бор.

Ҳалок бўлганларнинг номи билан шу ердан танишасиз: «Кўздан ёш эмас, қон оқади». Тожик агрессиясининг қурбонларига бағишланган онлайн-эсталик

Қуролли жанжал бошланганда Баткен ва Лайлак туманининг 40 ммингдан ортиқ турғуни уцларина ташлаб кетишга мажбур бўлган.

Натижада Баткен ва Лайлак туманлирда 140 уй ва 84 объект ёнган. Тожик томондан 80дан ортиқ одам яраланиб, 19 одам қурбон бўлган. Шунингдек, 14 уй ва бир мактаб (қисман) ёнган.

Жанжалдан кейин ўлканинг турли бурчидан Баткен вилоятига гуманитар ёрдамлар келган. Махсус ҳисоб очилиб, унга чет ўлкада ишлаган фуқаролар ҳам пул ўтказишган. Бу пуллар жабрланганларга нақд, уй-рўзғор техникалари, кийим-кечак, озиқ-овқат турида берилган.

Баткен вилоят маъмуриятининг расмий маълумоти бўйича жанжалда қирғизистонликлар кўрган зарарнинг миқдори 1 млрд 305 млн сомдан ошган. Шунингдек, МХДҚ раиси Камчибек Ташиев Қирғизистон Тожикистондан компенсация талаб қилмаслигини билдирган.

Қирғиз ҳукумати қурбон бўлган фуқароларига 1 миллион сомдан компенсация берган. Жароҳатланганларга 50 минг сомдан 100 минг сомгача компенсация тўлаган. Шунингдек, куйиб кетган жиҳозларни олишга 100 минг сомдан берилиб, тадбиркорларга товон пули ажратилган. Бироқ ҳужжатлари йўқлиги сабаб ҳамон ёрдам ололмаётган тадбиркорлар ҳам бор.

Ҳукумат Баткен вилоятидаги чегарага яқин қишлоқларни тиклаш учун 700 млн сом ажратган. Унинг 500 млн соми ижтимоий объектларни қуришга сарфланган. Ҳукумат турғунларнинг уйини тиклаб бериб, бироқ уларнинг ўғирланган мол-мулкларига жавобгарликни олмаган. Кейинчалик ҳар бир оилага жиҳозларни сотиб олиш учун 100 минг сомдан берилган.

Уйсиз қолган боткенликлар янги уйлар қурилгунча чодирларда яшашга мажбур бўлишди. Уларнинг уйлари кузгача қуриб битирилган.

Сурат: Azattyk

Ҳалок бўлганларнинг яқинлари учун Баткен шаҳрининг Чет-Булак қишлоғига шаҳарча қурилган — унга жанжалда миномёт ўқидан ҳалок бўлган 12 ёшли Мадинанинг номи берилган.

Чегарадаги турғунлар катта жанжални бошдан ўтказиб, кейин ҳам чегарачилар чиқиб туришига қарамай, туғилиб-ўсган қишлоқларини ташлаб кетмоқчи эмас. Улар қачондир чегара масаласи ҳал бўлади деган умидда яшашмоқда.

Максат қишлоғи, 2021-йилнинг октябри. Сурат: Kloop

Қирғизистон бош прокуратураси Тожикистоннинг чегара ҳаракатини «ҳарбий агрессия» сифатида баҳолаган. ИИВ жанжалга боғлиқ умумий 11 жиноий иш қўзғаган. Қирғизистонлик мустақил юристлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари Тожикистонни Баткен халқига ҳужум қилгани бўйича Гага шаҳридаги халқаро судга беришган.

Ўтган йилнинг сентябрида «Баткен вилоятининг мақоми» ҳақидаги қонунни қабул қилган. Унга кўра, чегарада яшаган 62 қишлоқнинг яшовчиларини пенсияси билан ёрдам пуллари кўтарилган.

Шунингдек, рўйхатдаги қишлоқларга электр энергиясини 50% енгиллик билан бериш, ижтимоий тармоқ ходимларига — шифокорлар, ўқитувчилар, куч тизимлари ходимларининг маоши кўпайтирилиши маълум қилинган.

Президент Садир Жапаров 15-апрелда қирғиз-тожик чегарасининг 664 километри аниқланганини айтиб, қолган 308 километрини «тинчлик бўлса қолганини икки томонлама манфаатни ҳисобга олиш билан ҳал қиламиз» деди.

Тожикистон президенти Эмомали Рахмон 17-апрелда Исфара шаҳрининг турғунлари билан учрашувда чегаранинг 663,7 километри аниқланганини тасдиқлаб, қирғиз-тожик чегарасидаги муаммоларни музокара орқали эртароқ ҳал қилинишидан «манфаатдор эканини» айтди.