Президент Садир Жапаров божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовни қамаш ва халқ ҳисобидан уни боқишда бир маъно йўқ деб ҳисоблайди. «Кабар» миллий ахборот агентлигининг журналистини нима учун Матраимовни қамайман деб ваъда бериб, бироқ бажармагани ҳақидаги саволига президент шундай жавоб берди.
«Қамамадикми? Қамаб, 2 миллард 150 миллион сом ундирдик. “Элдорадо” деган савдо марказини олдик. Элитали 10 квартирасини олиб, Давлат ипотека компанияси орқали халққа тарқатиб бердик [...] Қўлида бўлган мулкининг ҳаммасини, икки миллиарддан ортиқ пулини олгандан кейин чиқардик. Уни турмада халқ ҳисобидан боқиб нима қиламиз?» — деди Жапаров.
Бунгача ҳукумат Матраимов давлатга 2 млрд сом зарарни тўлаб берганини маълум қилган.
Матраимовнинг мулки
Президент барча қўшни давлатларга ва Дубайга «Матраимовнинг мулки билан эҳтимолий дейилган жиноятларининг» рўйатини бериш илтимоси юборилганини айтди. Бироқ йўқ «бундай йўқ» деган жавоб келган.
Илтимос хатлари 2019-йили журналистик суриштирув чиққандан кейин юборилган. Суриштирувда божхона тармоғидаги коррупция ва Қирғизистондан 700 млн доллар ноқонуний чиқарилгани ҳақида айтилган. Райимбек Матраимов ва унинг аёли — материалнинг асосий фигурантлари. Шунингдек, журналистлар Дубайда Райим Матрамовнинг даромадига тўғри келмаган мулки борлигини исботлаган далилларни кўрсатишган.
«Барча мамлакатдан “бундай йўқ” деган жавоблар келди. Бўлса ҳам 2017-йили можаро бошланганда сотиб юборган экан деган маълумотларни олдик. Қўлидаги овқатини ҳаммасини, икки миллиарддан ортиқ пулини олгандан кейин чиқардик. Уни турмада халқ ҳисобидан боқиб нима қиламиз? Биргина Раим эмас, қанчалаган амалдорлар мулкларини, пулларини қайтариб бериб, чиқиб кетишди», — деди Жапаров.
Шунингдек Жапаров, коррупцияга айбланган амалдорлар бюджетга 11 млрд сомга яқин маблағ тўкканини қўшимча қилди.
«Нақд тўкилган пулларнинг бари тўғри ғазнага кетяпти. Мулклари эса давлат мулк муассасасига ўтяпти. Истаган суриштирувчилар йиғилиб бориб, МХДҚ, Прокуратура, ИИВга бориб қаерга ўтказилаётганини текширсангиз бўлади. Яширин эмас. Беришади. Бермаса, менга мурожаат қилинглар», — деди у.
«Кустуризация»
Юрист Нурбек Токтакунов 22-сентябрда фейсбук саҳифасида коррупционерлардан тушаётган пуллар ҳақида билиш учун молия вазирлигига сўров юборганини билдирган. У бюджетга қанча ўтказилиб, қаерга сарфланганини билишни истаганини айтган.
*«Кустуризация» — давлат раҳбарлигига Садир Жапаров келгандан кейинги коррупция билан курашиш усулини ҳукумат шундай деб атаб олган. Унга кўра, коррупцияда айбланган амалдорлар МХДҚ белгилаган зарар миқдорини тўлаб, озодликда қола олади.
«Адлия вазирлигидан менга бу пуллар умуман республика бюджетига тушмаганини, ҳуқуқ органларининг депозит ҳисобларида қолаётганини айтиб жавоб беришган. Бюджет процессининг дунё тажрибаси агар қилинган жиноятнинг ўрни тўлдирилган бу пуллар республика бюджетига ўтказилмаса, улар назоратсиз қолишини, одатда ўғирланиб кетилишини кўрсатиб туради», — деб билдирган Токтакунов.
Давлат қўмитаси бу маълумотни «ёлғон» деб, пулнинг бари давлат бюджетига тушиб, прокуратура органлари томонидан назорат қилинмоқда деб ишонтирган.
Юрист Нурбек Токтакунов 24-сентябрда яна бир мурожаат қилиб, МХДҚ маълуомтларни аниқлаштириш ўрнига юристнинг сўзларини инкор қила бошлаганига ғазабланган. Токтакунов билан МХДҚ ўртасидаги тортишув охири ҳеч нарса билан битмаган — ҳукумат айбланган амалдорлардан олинган пул қаерга кетаётганини айтмаган.
Коррупционер Райим Матраимов
Райимбек Матраимов икки йилдан ортиқ — 2015-йилдан 2017-йилгача — қирғиз божхонаси раисининг ўринбосари бўлган. Бироқ у бироқ божхона тизимида 10 йилдан ортиқ ишлаган. Бу орада у хитойлик тадбиркор Хабибула Абдукадирнинг маҳфий клани билан бирга коррупция схемасини йўлга қўйган.
Абдукадирнинг клани Қирғизистондан камида 700 млн АҚШ доллари чиқариб кетган — бу журналистлар исботлаган сумма.
Матраимов 2017-йилнинг охирида ишдан бўшатилгандан кейин божхона бизнесида қолган — бу сафар у Қирғизистондаги уч муҳим божхона терминалини назорат қилган. Таниш-билиш ва алоқалари орқали юкнинг бари шу терминаллар орқали ўтишини қўлга олган.
Матраимов ва унинг қариндошлари коррупция схемалари ортидан қанча пул топишгани ҳамон аниқ маълум эмас. Бироқ унинг оиласини кутилмаганда (ва ноқонуний) бойигани очиқ билинган. Масалан, журналистлар Қирғизистон ҳудудида ҳам, чет давлатларида ҳам Матраимовларнинг оиласига тегишли қиммат мулкларни аниқлашган.
Матраимов билан Абдукадирнинг схемалари «Азаттык», «Клооп», OCCRP ва Bellingcat’нинг биргаликдаги суриштирувлари натижасида жамоатчиликка маълум бўлган.
Журналистларнинг суриштирувидан кейин суд Матраимовни коррупцияда айбдор деб топган. Собиқ амалдор, жазо сифатида 260 минг сом жарима тўлаган.
АҚШнинг молия вазирлиги Райимбек Матраимовни 9-декабрда, Коррупцияга қарши курашишнинг халқаро кунида «Магнитский рўйхатига» киритган.
Магнисткий рўйхати — жиноятчилар ва коррупционерлар киргизилган санкция рўйхати. У солиқларни ноқонуний қайтариш орқали бюджет маблағларини ўғирлаш ҳақида айтиб бергандан кейин қўлга олиниб ҳамда вафот этган россиялик аудитор Сергей Магнитскийнинг номи билан аталган.