Президент Садир Жапаров Қирғизистонда ОАВга ҳеч қандай босим йўқ деган фикрда. Бу ҳақда у 25-апрелда «Кабар» давлат нашрига берган интервьюсида билдирди.
Унинг айтишича, «ёлғон суриштирувлар» қилиб, «ёлғон маълумот» тарқатиб, халқни «дискредитация» қилиб, жамиятни «пушаймон» қилган журналистлар бор. Жапаровнинг айтишича, бундай ҳаракатлари билан журналистлар қонунни бузишмқда.
«Ҳар ким ижтимоий тармоқларда хоҳлаганини айтмоқда. Айрим ичи тор медиа вакиллари ўз қилмишларига жавоб бермай, қутилиб кетишнинг йўли деб, “мени қамашяпти” деб бақириб чиқаётганлар бор», — деди давлат раҳбари журналистларни ҳақиқатдан «ичиб-еганларни фош қилишга ундаб».
Президент баъзан «популистлар суриштирувчиман деб бировга адолатсиз қора чаплашаётганини» ҳам таъкидлади. Шундан сўнг Жапаров энергосектордаги коррупция ҳақида Али Токтакуновнинг «МедиаХаби» қилган суриштирувини мисол келтирди.
«Прокуратура уч ой олдин текшириб, бекор қилган ёки “списать” қилган суммаларни тўлатаётган иш. Бу иш эсингизда бўлса олтти ой олдин хавфсизлик кенгашида прокуратурага бериб, пулини қайтиринглар демаганмидим. Бу иш бўйича прокуратура бугун ҳам ишламоқда», — деди Жапаров.
ОАВга нисбатан босим, қўрқитиш ва таъқиб
Охирги йиллари журналистлар фаолиятига боғлиқ тўсқинликларга, босим ва иш вақтидаги куч ишлатишларга тез-тез дуч кела бошлади. Буни «Клооп»нинг таҳлили исботлайди.
Журналистларни камситиб, қўрқитиб, аппаратларини синдириб, машиналарини ёқиб, офисларини тўнаб кетишади. Уларни арматура билан бошига уриб, бўғиб, ерга судрашади. Ҳужумларнинг деярлик бари иш вақтида ёки уларнинг касбий фаолиятига боғлиқ бўлади.
Журналистлар ҳукуматнинг ҳам, оддий фуқароларнинг ҳам зўравонлиги билан руҳий босимига учрашади — бу воқеаларнинг деярлик ярмига давлат вакиллари жавобгар.
Бироқ Садир Жапаров Қирғизистонда ОАВ вакилларига ҳеч қандай босим кўрсатилмади деб айтиб ишонтирмоқда.
Шунингдек, президент ўзига айтилган «танқидни» кўтара олмайди. Жапаров 2020-йили ҳукуматга келгандан бери журналистларни тнқид қилади. Масалан, 2020-йилнинг ноябрида «Азаттык» журналисти Жапаровнинг тарафдори босим ўтказаётганини билдирган. Бунга президент журналистлар ўзлари айбдор, фактларни «ўзгартирмаслик» керак деб жавоб берган.
Яқинда суриштирувчи журналист Болот Темировга қўзғалган жиноий ишларни ҳам ўлкада журналист бўлиш хавфли эканини тасдиқлаб турибди. Темировга нисбатан уч жиноий ишнинг иккиси февралда қўзғалган. Бу ишлар билан Темировни Temirov LIVE’нинг журналистлари МХДҚ бошчиси Камчибек Ташиевнинг ўғли Тай-Мурас ҳақидаги суриштирувни чиқаргандан кейин таништирган. Суриштирувда Тай-Мурас Ташиевга тегишли бўлган «Мока Групп» компанияси Жалолободда бензин билан таъминлашга боғлиқ тендерларда юта бошлагани айтилган.
Темиров 20-апрелда милиция унга нисбатан «ҳужжатни қалбакилаштириш», «давлат чегарасидан ноқонуний чегарадан кесиб ўтиш» моддалари билан жиноий иш қўзғалганини билдирган. Бунгача суриштирувчи журналистга «гиёҳванд моддаларни ноқонуний сақлаш» моддалари билан жиноий иш қўзғалиб, кейин у «гиёҳванд моддаларни ноқонуний тайёрлаш» моддасига алмаштирилган.
Темиров бу жиноий ишларни журналистлар гуруҳи МХДҚ раиси Камчибек Ташиев оиласининг «ишларини» фош қилаётгани учун тазйиқ деб атаган. Адвокатлар журналистга нисбатан қўзғалган жиноий ишларни «тўлиқ абсурд» деб аташган.