MegaCom’нинг бош директори: Абонентларнинг маълумоти ҳуқуқ тартибот органларига берилмайди

 «Альфа Телеком» (MegaCom) компаниясининг бош директори Азат Базаркулов мобил оператор мижозларининг шахсий маълуомтлари ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига берилмаслигини билдирди. Бу ҳақда у Bulak.kg нашрига айтди.

Базаркулов рақамга ёки абонентнинг маълумотига заррача аралашиш бўлса, компаниянинг ходимлари зудлик билан ишдан бўшатилади деб таъкидлади.

«Абонентларимизга ва уларнинг маълумотларига жуда эхтиётлик билан муносабатда бўламиз. Шу сабаб ҳеч кимга, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига ҳам, бошқа [томонларга] ҳам абонентга айтмай туриб ёки қонун асосида ҳеч нарса бермаймиз деб айта оламан», — деб ишонтирди у.

Бунгача «Клооп»нинг журналистларини ижтимоий тармоқдаги аккаунтларига бир неча марта бузиб кириш ҳаракатлари бўлган. Охирги марта уч журналистнинг Телеграм-аккаунтини бузиб киришга ҳаракат бўлган. Унда улар MegaCom операторининг рақамларига боғланган Телеграм аккаунтлари учун СМС орқали код олишлари маълум бўлган.

Бошқа мобил операторларининг рақамлари боғланган аккаунтларга умуман бузиб кира олишмайди, сабаби СМС орқали кодни олишолмайди. «Клооп»нинг журналистлари материал берилишидан олдин мазкур масала бўйича MegaCom’дан изоҳ олишга ҳаракат қилди, бироқ боғлана олмади.

Давлат MegaCom компаниясининг устав капиталининг 100%лик улушига эгалик қилади.