МХДҚ Хитойда чиқарилган электрон чилимларни Қирғизистонга ноқонуний олиб келиб сотган ва Россияга транзит йўл билан олиб ўтиб турган канални фош қилганини маълум қилди.
Муассасанинг матбуот хизматининг маълумотига кўра, 21-апрелда 50 минг доллар пора талаб қилган, олдин ҳуқуқни ҳимоя қилиш органи ходимлари бўлган И.М.Н. ва чет эл фуқароси, Россиянинг махсус хизматининг собиқ хизматчиси Э.Н.И. қўлга олинган.
«Қўлга олинганлар Қирғизистонга ва Евроосиё иқтисодий иттифоқига кирган мамлакатларга сотиш мақсадида Хитойдан ноқонуний йўл билан электрон чилимларни олиб ўтишган», — деб ёзилади МХДҚнинг билдирувида.
Бу факт бўйича «Пора талаб қилиш» моддаси билан иш қўзғалиб, текширув ишлари давомида «Жунхай» бозоридан Қирғизистонга божхона солиғисиз олиб келинган 70 мингдан ортиқ электрон чилим партияси топилди. Унинг умумий баҳоси 200 минг АҚШ долларидан ошади.
Ҳозирда бу ишга назорат органларининг хизмат ходимларини алоқаси бор-йўқлиги ва давлатга келтирилган зарарнинг миқдори аниқланмоқда.
Бунгача Баткенда Тожикистондан Қирғизистон ҳудудига бир ярим тонна ёнғоқ, новвот, ичимлик ва қиёмни ноқонуний олиб киришга ҳаракат қилган қирғиз фуқароси қўлга олинган. Чегарачилар талабга бўйсунмай қочиб кетаётган машина ғилдиракларига ўқ отиб тўхтатишган.