Бишкекнинг Октябрь туман суди 21-апрелда Иссиқкўлнинг Барскоон дарёсига тўкилган цианиддан жабрланган 54 кишига «Қумтўр»дан товон тўлатиш ҳақидаги аризасини кўриб чиқди. Даъвогарларнинг талаби қаноатлантирилмади. Бу ҳақда туман судининг матбуот хизмати билдирди.
Жабрланувчиларнинг адвокати, Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Эркингул Иманкожоева «Азатык»қа жабрланганлар юқори инстанцияга апелляция аризасини беришини таъкидлади.
«Ҳамма қонун биз томонла эди. Ҳар бир даъвогарнинг таҳлилидан цианид чиққани ҳақидаги суд-тиббий экспертизаси, тиббий маълумотномалар, ҳомиласини олдиришга мажбур бўлган аёлнинг маълумотномаси бор эди. Бироқ шунга қарамай, бугун судья ноқонуний қарор қабул қилди. Судья фуқаролий процессуал кодекснинг маънавий товон масаласини фақат суд ҳал қилиши ҳақидаги нормасини, Конституциянинг 49-моддасини бузди», — деди у.
Иманкожоева суднинг қароридан норози бўлган даъвгарлар президент Садир Жапаровни қабул қилишини талаб қилиб ҳукумат уйига боришганини, сабаби у 2012-йили заҳарланганларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилишга ваъда берганини айтди. Шунингдек, президент Жапаров сафардан келганда турғунларни қабул қилади деган ишонч блрлигини қўшимча қилди.
Барскоонга тўкилган циониддан жабрланганлар
1998-йилнинг 20-майида Барскоон дарёсига «Қумтўр Оперейтинг Компани» компаниясининг машинаси авария бўлиб, 1740 килограмм цианид тўкилган.
«Қумтўр» маълумотига кўра, цианид тўкилгандан кейин сув хлор билан тозаланган, шу сабаб маҳаллий турғунлар заҳарланган. 17 000 одам тиббий ёрдамга мухтож бўлиб, 2000 киши жабрланувчи деб топилган, икки киши вафот этган.
2009-йили судга 29 маҳаллий турғун номидан соғлиққа келтирилган зарар учун ишхонани маънавий товон тўлаши бўйича ариза берилган. Олий суд 2021-йил жабрланган 17 кишининг ҳар бирига 400 минг сомдан компенсация тўлаш қарорини чиқарган. Қолган 12 одам суд қарорига етмай вафот этган. Ўша йили судга яна 54 одам маънавий зарарни ундириш бўйича ариза берган эди.