Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чуй вилоятининг Аламудун туман ривожлантириш жамғармасининг директори «пола олишда» гумонланиб қўлга олинганини билдирди.
Терговда гумондор «К.Ж.К.» исмли одамнинг фуқаролик ишини қайта кўришга юбориб ижобий ҳал қилиш учун 97,5 минг АҚШ доллар олгани аниқланган.
Бундан ташқари, суд тизимидаги мансабдорларни баҳона қилиб бу кишидан яна 35 минг АҚШ доллари талаб қилгани маълум бўлган.
Бу фактлар бўйича «пора олиш» моддаси билан иш қўзғалиб, гумонланувчи МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киритилди.
Коррупция даражасини ўрганган Transparency International халқаро ташкилотнинг маълумотига кўра, Қирғизитсон 2021-йили порахўрлик даражаси бўйича 27 очкога эга бўлиб, 144-ўринга чиққан. Бу кўрсаткич 2020-йилга қараганда 20 босқичга паст — ўтган йили Қирғизистон 31 балл билан 124-ўринда бўлган.