Маданият вазирлиги Россиянинг Донбасс ҳақидаги фильмларини кўрсатишга рухсат берди

319

Маданият вазирлиги Россиянинг Донбасс ҳақидаги ҳужжатли фильмларини кўрсатишга рухсат берди. Бу ҳақда маданият вазири Азамат Жаманкулов 21-апрелда депутат Марлен Маматалиевнинг саволига жавоб бераётиб, парламент йиғинида билдирди.

Маматалиев «Россиянинг стратегик ҳамкор деганимиз билан нима учун Қирғизистонда Россия фильмларини кўрсатишга рухсат берилмаяпти» деб сўради.

«Россия давлати “Время правды” деган кинофестиваль ўтказайин деса, бир икки НПОчи бақириб, буни бекор қиляпти. [...] Энди биз бугунги кунда маҳаллий урушни бекор қилолмаймиз, бу бизнинг тарихимиз. Шундай нарсаларни кўрсатай деса қарши чиққанлар бор экан. Шунга эътибор берсангиз. Ўзимиз айтяпмиз [Россия] бизнинг стратегик ҳамкор деб, бироқ шундай оддий кино кўрсатайин деса тўсқинликлар бўляпти. Топшириқларни бериб, қараб қўйсангиз», — деди Маматалиев. Бироқ бу кинофестивалда кўрсатиладиган фильмларни маҳаллий уруш билан алоқаси йўқ, улар ўзини-ўзи тан олган ДХР билан ЛХРга бағишланган.

Маданият вазири Азамат Жаманкулов фильмларни кўрсатишга вазирлик 20-апрелда рухсат берди деб жавоб берди.

«Олдин фильм келганда контентини, ички мазмунини қараб, қўйишимиз керак. Комиссия тузилиб, қарши фикрлар бўлгани учун кўрсатишни тўхтатиб турганмиз. Бироқ кеча рухсат берилди», — деб таъкидлади у. Шунингдек вазир «Азаттык»қа интервью бериб, Донбасс ҳақидаги рус фильмларини Қирғизистонда намойиш қилиш рухсати Кино департаментининг экспертлар комиссияси берганини айтди. Унинг айтишича, комиссия бу фильмларнинг зарари йўқ деган хулоса чиқарган.

Қирғизистон Украина билан Россия ўртасидаги урушда расмий бетараф позицияни қўллайди. МХДҚ жанжалга олиб келувчи ҳолатлар бўлмаслиги учун 9-майда «Z» рамзи бор ҳарбий формани киймасликка чақирган — бу ҳарф Россия ҳарбийлари Украинага ҳужум қилган биринчи кунлардан бошлаб фойдаланилади.

МХДҚ антиукраина позициядаги фильмларга боғлиқ изоҳ бермаган. Хавфсизлик қўмитасидан «Клооп»га ҳолат бўйича маълумотни кейинроқ беришга ваъда берди.

Қирғизистон Украина билан Россияни уруш ҳаракатларини ьинчлик йўли билан бартараф қилишга чақириб, сўзлашувларни ўз майдончасини беришга тайёрлигини билдирган.

Рус фильмлари намойишини тўхтатиш

13-апрель куни Бишкекда Донбасс ва Луганск ҳақидаги рус фильмларини кўрсатиш тўхтатилшгани маълум бўлган.

«Окраина», «Солнцепек» ва «Ополченочка» кино фильмлари «Время правды» кинофестивали асосида 15-17-апрель кунлари Asia Mall савдо марказидаги «Бродвей» кинотеатрида намойиш қилиниши керак эди.

*«Донбасс. Окраина» фильми ДХР ва у ердаги ҳарбий ҳаракатлар ҳафидаги фильм. «Ополченочка» ва «Солнцепёк» фильмлари ЛХР ҳақида. Бу уруш ҳақидаги фильмлар, у ерда украин аскарлари антагонист сифатида кўрсатилган. «Солнцепёкто» «Вагнер» хусусий ҳарбий компаниянинг жангарлилари ижобий қаҳрамон сифатида ёритилади.

Бундан ташқари, фестивалда «Қирим» фильмини намойиш қилишни ҳам исташмоқда. 2017-йили бу фильмнинг рейтингини кўтариш учун «Кинопоиск»га бузиб курилган. Унда BBC’нинг рус хизмати бу фильмни кўриб чиққан Cinemaholics порталининг муҳаррири Дарья Постнова фильмни «пропагандага суғорилган» деб атаган.

Кинофестивалда Оливер Стоуннинг ҳам фильмлари кўрсатилади. Фильмларда рус сиёсатчиларини Украина ҳақидаги интервьюлари ва Стотуннинг ўзини Украиндаги «миллатчиликни тарихи» ҳақидаги фикрлари айтилади. Шунингдек, қўшни ўлкада бўлаётган воқеаларга руспараст назар билан баҳо берилган «Укриана лойиҳаси» фильми ҳам намойиш қилиниши маълум қилинган.

Намойишни «Гармония» рус маданий марказининг президенти Александр Степанюк уюштирган. У 13-апрелда кинотеатр директори томонидан оғзаки инкор бўлганини айтган. Степанюк намойишни айрим нодавлат ташкилотлар тўхтатди деб айтиб, бироқ аниқ кимлар экани очиқланмаган. У нима бўлганда ҳам Бишкекда Донбасс ҳақидаги рус фильмларини кўрсатишни кўзлаган.

«Улар кинотеатрларни мажбур қилишти: агар талабни бажармасангиз савдо марказидаги хориж дўконларининг франшизаси олинади деб. Бу сўз эркинлиги деб чиққанларнинг катта цензураси. Бу парадоксал кўриниш», — деган у. Бироқ нодавлат ташкилотлар хусусий бизнеснинг франшизасига қандай таъсир қилишини тушунтирган эмас.

Степанюкнинг маълуомтини рус ОАВлари, масалан «Регнум» нашри берган. Нашр Степанюк сўзларини инкор қилган кинотеатрнинг позициясини бермаган.

Шунингдек, «Регнум» нашрининг мақоласи эълон қилингунча Asia Mall фильми кўрсатилмаслигини тасдиқлаган. Бироқ Степанюкдан фарқ қилиб, кинотеатр намойишни тўхтатиш қарори ҳеч қандай босимсиз, икки томонлама розилик билан қабул қилинганини, ташкилот доим сиёсатдан четда эканини билдирган.