Ўш: Жасади даладан топилган аёлнинг ўлими сабабини аниқлаш учун экспертиза тайинланди

297

20-апрелда Ўш вилоятининг Қорасув туманида жасади топилган 22 ёшдаги аёлнинг ўлимини сабабини аниқлаш учун экспертиза тайинланди. Бу ҳақда Ўш ВИИБдан билдиришди.

Милициянинг маълумотига кўра, аёл 14-апрель куни Олай туманинг Жани-Алай қишлоғидаги уйига келган. Яқинлари аёл келган вақтда «бирор бир муаммосини айтиб шикоят қилмаганини, танасида жароҳатлар ҳам кўринмаганини» айтишган.

Марҳум ўша куни ота-онасининг уйидан чиқиб кетган бўйича бедарак йўқолган. Унинг яқинлари бу бўйича ҳеч кимна ариза билан мурожаат қилишмаган.

20-апрель куни шу қишлоққа яқин жойлашган Қорасув туманининг Интимак қишлоғидаги экин даласидан аёлнинг жасади топилган. ВИИБдан бу факт бўйича марҳумнинг эр ива яқинлари сўроқ қилинишини қўшимча қилишти.

Бунгача «Турмуш» нашри ўз манбаларига таяниб, «дастлабки маълумотларга қараганда аёл дори-дармон ёки заҳарли модда ичиб ўлган» деб ёзган. У вилоятнинг Аравон туманига турмушга чиққани айтилган.

Марҳумнинг ортида икки боласи қолди. Ҳозирда тезкор тергов ишлари давом этмоқда.

Шу йилнинг 18-январида шу туманнинг Гулчо қишлоғидаги дарёдан 71 ёшдаги аёлнинг жасади топилган. Аёл 12-январь куни уйидан чиқиб кетган бўйича бедарак йўқолиб, қидирилмоқда.

Ўзлари излаган маҳаллий турғунлар олдин аёлнинг кийимларини дарёнинг четидан топишган. Марҳумнинг жасади ИИВнинг ходимларига ўтказиб берилган.