Баткенда ноқонуний юк олиб ўтишга ҳаракат қилган контрабандачиларни қўлга олиш вақтида ўқ отилди

Чегара орқали ноқонуний ўтказилган юк. Сурат: Чегара хизмати.

Баткенда Тожикистондан Қирғизистон ҳудудига бир тонна юкни ноқонуний олиб киришга ҳаракат қилган қирғиз фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда МХДҚнинг чегара хизматининг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, чегарачилар шубҳали машинани тўхтатишга ҳаракат қилган, у талабга бўйсунмай қочишга ҳаракат қилган. Шу сабаб аскарлар огоҳлантириш учун осмонга ўқ отиб, кейин машина ғилдиракларига ўқ отилиб тўхтатилган.

Текширувда машинадан бир ярим тонна ёнғоқ, новвот, ичимлик ва қиём топилган. Чегара ходимлари олинган юкни тергов олиб бориш учун тегишли хизматларга ўтказиб беришганини билдиришди.

Шу йилнинг 24-мартида МХДҚ бошчиси Камчибек Ташиев Баткен орқали қўшни давлатлар Қирғизистондан ноқонуний йўл билан озиқ-овқат маҳсулотларини олиб ўтишга ҳаракат қилаётганини айтган. У божхона хизматининг жанубий ҳудуд бўйича бўлимини контрабандага қарши иши «жуда ночор» бўлаётганини айтиб танқид қилган.

Махсус хизмат раиси 26-мартда Тожикистон билан чегара масаласи ҳал қилингунча контрабанда тўлиқ тўхтатилишини айтган. У «Қирғизистондан бир литр мой Тожикистонга ўтмайди. Шунингдек, Тожикистоннинг маҳсулоти ҳам Қирғизистонга кирмайди», — деб ваъда берган эди.