Алмазбек Атамбаев: Қамчибек Ташиев менга Қўйтошга яширинча келиб юрар эди

303

Алмазбек Атамбаев 20-апрелда Биринчи май туман судида Қўйтош воқеаси бўйича ўтаётган суд мажлисида Қўйтошдаги уйига Камчибек Ташиев яширин келиб юрганини билдирди.

Видео: 24.kg.

«Октябрь воқеалари. Биз Соке [собиқ президент Сооронбай Жээнбеков] кетиши учун ҳаммасини қилдик. Агар биз чиқмаганда, Садир турмада ўтирарди, Ташиев эса бир жойда яшириниб юрарди. У мени олдимга Қўйтошга яшириниб келиб турарди. Октябрда [митингга] чиққанларни судлашимиз керак. Аксинча, Садир Жапаров билан Ташиев уларга раҳмат айтиб, унвон, даволанишига пул бериши керак», — деди у.

*Садир Жапаров 2017-йили Алмазбек Атамбаев вақтида қамоққа олинган. Кейин Атамбаев президентлик хизматидан кетиб, ўрнига Сооронбай Жээнбеков келганда қамоққа Атамбаев ўзи олинган.

Қирғизистонда ҳукумат 2020-йилнинг октябридаги тартибсизликда алмашган. 6-октябрга ўтар кечаси Оқ уй босиб олиниб, бир қанча сиёсатчилар, уларнинг орасида Алмазбек Атамбаев билан Садир Жапаров колониядан бўшатилган. Атамбаев Жапаровга қарши бўлиб, 9-октябрда митингга чиққан. Бироқ 10-октябрда яна қамалиб, Жапаров премьер-министрлик лавоизмига тайинланган.

Атамбаев ҳозирги ҳукумат ҳам хато қилаётганини қўшимча қилди.

«Худо, шуларга ақл бер, сабаби бўлаётган хатоларни мен ҳам кўряпман. Президент маъмуриятида гувоҳлар бор. Менга хитойликлар бепул офис қуриб берайлик дейишган. Ундан кўра Бишкек йўлларига грант бериб, йўлларни қуринглар деганман. Мана шуларни қилиш керак. [...] Президентга атрофидагилар нима деётганини биз билмаймиз. Асосийси, менинг атрофимдагилар каби жарга туртиб юборишмаса бўлди», — деди у.

Атамбаев Бишкекда портфель кўтарган амалдорлар ва улар учун кабинетлар кўп деб қўшимча қилди.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев ва унинг сафдошлари Қўйтошдаги уйини икки кун давом этган штурмга олишдан кейин 2019-йилнинг 8-августида қўлга олишган. Қамал вақтида махсус хизматининг бир офицери ҳалок бўлиб, 100га яқин одамлар жабрланган.

Қўйтош воқеаси Жээнбеков режимини қулатиб, ҳозирги ҳуқуқий тартибсизликка олиб келди — Атамбаев

Атамбаевга қарши ишлар

Алмазбек Атамбаевга бир неча жиноий иш қўзғалган. У Қўйтош воқеаси, «қонундаги ўғри» Азиз Батукаевни ноқонуний озод қилиниши ва Бишкекдаги «Қалис-Ордо» участкасидаги мактаб қурилишидаги ва ИЭМни янгилашдаги коррупция бўйича ҳамда Қўйтошдан ноқонуний ер олишга боғлиқ ишларнинг фигуранти.

Асосий саҳифадаги сурат: 24.kg.