«МедиаХаб»нинг суриштируви: Президент маъмурияти учун янги бино қурилишида кимлар иштирок этади?

305

«МедиаХаб»нинг журналистлари янги президент маъмуриятининг қурилиши ҳақидаги текширувни маълум қилишди. Унда Оқ уйнинг қурилиши билан кимдир машғул бўлиши, 16 гектар ер инвесторларга Бишкек шаҳрининг қаеридан берилиши очиқланган.

«Иссиқкўл» меҳмонхонасининг сурдирилган биносининг ўрнига янги президент девони қурила бошлади. Президент Садир Жапаров бунгача қурилиш ишларига «бир тийин ҳам кетмайди» деб ишонтирган. Шу билан бирга Жапаров янги Оқ уйни инвесторлар қураётганини, унинг ўрнига Президент маъмурияти ҳомийларга пойттахтдаги 16 гектар ерни ўтказиб беришини айтган.

Суриштирувчи журналист Али Токтакунов Жапаровнинг «бир тийин кетмаган» деган сўзини «манипуляция» деб атади.

«Президент маъмуриятининг ери қирғиз халқининг, қирғиз давлатининг, сизнинг, менинг еримиз. Бўлганда ҳам Бишкекнинг энг гавжум жойида», — деб таъкидлади Токтакунов.

«МедиаХаб»нинг журналистлари ўз манбаларга таяниб, Оқ уйнинг ўрнига алмашилувчи 16 гектар ернинг манзилини топишган. Токтакуновнинг айтишича, ер участкаси Апсамат Масалиев проспектининг (Жанубий Магистрал) бўйича, «Ынтымак 2» паркининг қаршисида жойлашган.

*24.kg нашрининг журналистлари давлат харидлари сайтидан Ижтимоий-иқтисодий ва маъмурий объектларни қуриш, реконструкциялаш бўйича давлат дирекциясининг тендерини топишган. У март ойининг охирида ўтказилгани ва 12 гектар ер Жанубий магистрал устида, Малдибаев кўчаси 259а манзилида жойлашгани маълум бўлди.

Инвесторлорга берилувчи ер участкаси. Видеодан скриншот.

Токтакунов Бишкек мэрияси бу ерни «мараторий бор» деб хусусий мулкка бермаганини билдирди.

«Қолаверса, икки йил олдин қирғиз футболчилари машҳурликка эришиб, стадион қуриш учун FIFA миллионлаган грант берамиз деб турганда ҳам бу ерни ололмаган», — деб тушунтирди у.

Шунингдек, суриштирувчи журналистлар янги Оқ уйни қурилиши учун берилувчи 16 гектар ернинг нархини унинг атрофидаги ерларнинг нархи билан солиштириб, 48 миллиондан 80 миллион АҚШ долларгача эканини ҳисоблаб чиқишди.

*Жогорку Кенеш депутати Дастан Бекешев «16 гектар ер — тийин эмас, жуда қиммат туришини» айтиб, Бишкекда 1 сотих ер 50 минг доллар туриши мумкинлигини билдирган.

Оқ уйнинг қурилишига кимлар жалб қилинди?

Садир Жапаров янги бинонинг қурилишига капсула солган вақт.

Суриштирувчи журналистлар президент маъмуриятининг янги биносини қуриш бўйича лойиҳанинг бошида Ижтимоий-иқтисодий, маъмурий объектларни қуриш дирекциясининг бошчиси Марат Турсунбеков, чет ўлкалик талабаларни «алдашда» айбланган тадбиркор Нургали Асаналиев, Қозоғистонда контрабанда бўйича судланган собиқ депутат Дамирбек Асилбек ўғли туришини таъкидлашди.

Токтакунов президентга қарашли Миллий инвестициялар агентлининг директори Равшан Сабиров билан Марат Турсунбеков ўтган қишда Бишкек ИЭМнинг «тажрибасиз» хусусий Hampton Resources Limited қозоқ-британ* компаниясига қисман ўтказиб беришни таклиф қилганини эслатиб ўтди.

«Улар аср жинояти бўлиб кетай деган иш учун жазоланган эмас. Аксинча, ундан катта лойиҳаларнинг бошига келишди», — деди Токтакунов.

*Президент девонини қура бошлаган «ТС ГРУПП» компаниясининг бошчиси Алмаз Тиленов уларни қозоғистонлик инвесторлар ёллаганини айтган. Бироқ сармоядорларнинг кимлиги очиқланган эмас.

Марат Турсунбеков президент билан болалар уйида.

Марат Турсунбеков — халқ орасида «Рыжий Марат» деган лақаб билан маълум. У 2021-йилдаги президент сайловида Жапаровнинг ишончли одами, президент бўлгандан кейин эса маслаҳатчиси бўлган. Ўтган ойда Жапаров Токмокдаги болалар уйига Марат Турусбеков ва Нургали Асаналиев билан бориб, автобус совға қилган. Президент машинани Турусбеков билан Асаналиев сотиб олганини айтган.

22-январда Президент бошқармасига қарашли Ижтимоий-иқтисодий, маъмурий объектларни қуриш дирекцияси тузилиб, Марат Турсунбеков етакчи бўлиб тайинланган.

Нургали Асаналиев.

Нургали Асаналиев — 2018-йили Бишкек шаҳрида Халқаро билим ва бизнес номли университет очиб, чет ўлкалик талабаларни ўқитаман деб пулларини олиб, алдаб кетгани учун қидирувга берилган. Асаналиев ўша йилнинг 27-июлида «Манас» аэропортидан Россияга қочиб кетишга ҳаракат қилаётганда қўлга олинган.

Адлия вазирлигининг маълумотига кўра, Асаналиев 2010-йилдан бери «Каганат» сиёсий партиясини, шундай номли ҳайрия жамғармасини ва уран, торий конларини қазувчи «ҚирғизАтомСаноат» ёпиқ ҳиссадорлик жамиятининг бошчиси.

Нургали Асаналиев ўтган йилнинг 27-декабрда ҳам президентнинг ёнида юрган. У Чуйдаги мактаб-интернатнинг ўқитувчиларига уй қуриб беришни ваъда қилиб, Жапаров билан бирга жерпайын тузишган. Бироқ кейинчалик Янги-йўл қишлоғининг турғунлари журналистларга қурилиш ишлари давом этмаяати деб шикоят қилишган.

Дамирбек Асилбек ўғли.

Дамирбек Асилбек ўғли — 2018-йили трансмиллий уюшган жиноий гуруҳ тузиб, контрабанда билан шуғулланган деб қўлга олинган. Контрабанда товар Қозоғистонга яширин божхона схемалари ва қалбаки ҳужжатлар асосида Қирғизистон орқали Хитойдан келиб турганини қўшни давлатнинг бош прокуратураси маълум қилган. У Қозоғистонда 10 йилга судланиб, Қирғизистонга экстрадиция бўлган. Бироқ Қирғизистон суди уни озодликка чиқарган.

Президент девонининг янги биносининг қурилиши

Давлат раҳбари Садир Жапаров 15-апрелда «Иссиқкўл» меҳмонхонасининг ўрнига қуриладиган президент девонининг янги биносини қурилишига капсула солган. Кейинчалик бу қурилишга «давлатнинг бир тийин пули кетмади» деб ишонтирган.

«Бизнинг жамиятга яхши иш қилсанг ҳам, ёмон иш қилсанг ҳам ёқмайсан. Шунинг учун олдингилар ҳеч нарса қилмай маза қилиб ўтирайин деб безор бўлган кўринади?» — деб айтилган президентнинг билдирувида.

Президентнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев президент девонининг қурилиши — Қирғизистоннинг обрўси эканини ёзган. Султанбаев энди янги ва замонавий бинода хорижлик делегацияларни «уят бўлмай» қабул қилса бўлади деб ҳисоблайди.

18-апрелда президентнинг иш бошқарувчиси Тилек Батирканов президент девонини «ТС ГРУПП» компанияси қуришини айтган. Бу маълумотни компания бошчиси Алмаз Тиленов ҳам тасдиқлаб, шартномага қозоғистонлик инвесторлар билан қўл қўйилганини айтган.

19-апрелда Президент маъмуриятига қарашли Ижтимоий-иқтисодий ва маъмурий объектларни қуриш, реконструкциялаш бўйича давлат дирекциясининг етакчиси Марат Турсунбеков ҳукумат янги бино қурилишини молиялаган инвесторларга Бишкекнинг жанубидан 16 гектар ер беришини тасдиқлаган.

«Бу 16 гектар ер шаҳарнинг жанубий томонидан жойлашган, бироқ “Иссиқкўл” меҳмонзонасини олдида эмас. Президентнинг иш бошқарувчиси инвесторга тасарруфидаги ерни таклиф қилган», — деб билдирган у.