Ўтган ҳафтада коронавирус билан касалланганлар орасида ўлим ҳолати қайд этилгани йўқ

277

Қирғизистонда 11-апрелдан 18-апрелгача коронавирус билан оғриганлар орасида ўлим ҳолати қайд этилмади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, пандемия бошлангандан бери коронавирусдан умумий 2 991 нафар киши вафот этган.

Бир ҳафтада COVID-19 юқтиришнинг 10 ҳолати аниқланди — касаллик Бишкек шаҳрида олти ва Чуй вилоятида тўрт кишида аниқланди.

COVID-19 пандемияси бошлангандан бери ўлкада касалликка чалинганларнинг умумий сони 200 минг 980 кишига етди.

Шунингдек, охирги ҳафтада коронавирусдан 21 бемор соғайди. Пандемия бошлангандан бери ўлка бўйича коронавирусдан умумий 196 минг 331 одам даво топди.

18-апрелга кўра 27 бемор касалхонада, 40 киши уй шароитида даволанмоқда.