Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев майнинг охирида Қирғизистонга келади. Бу ҳақда Қирғизистон президенти маъмуриятининг сайтида маълум қилинди.
Президент Садир Жапаров 14-апрелда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, ташқи савдо ва инвестициялар вазири Сардор Умурзаковни қабул қилган. У Қирғизистонга ўзбек президенти Мирзиёевни келишига тайёрланиш учун унинг топшириғи билан келганини айтган.
Жапаров ўзбек президентини режалаштирган давлат ташрифи икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга шароит яратишига ишонч билдирди.
Шунингдек, президент Қирғиз-ўзбек тараққиёт жамғармасини очилишини қўллаб, икки ўлка тадбиркорларини савдо-инвестиция алоқаларини кенгайишини истади.
Садир Жапаров Ўзбекистонга 11-12-мартда давлат ташрифи билан борган. Икки давлат раҳбарлари икки томонлама сўзлашувларда давлатлараро савдо айирбошлаш ҳажмини ошириш, сув ва энергетика бўйича ҳамкорлик, чегара масалалари бўйича келишишган.
Бундан ташқари, томонлар биргаликда инвестиция лойиҳаларини молиялаш учун Қирғиз-ўзбек инвестиция фондини тузишга қарор қилишган.