Вазирлар маҳкамаси «Кумтор Голд Компани» ЁҲЖнинг вақтинча сиртдан бошқарувчиси — «Буюк кўчманчилар мероси» холдингининг бошчиси Тенгиз Болтурукко Қумтўр олтин кони бўйича икки шартномани имзолаш ҳуқуқини берди. Бу ҳақда минкабнинг матбуот хизматидан билдиришди.
Вазирлар маҳкамасининг раиси Акилбек Жапаров имзолаган фармонга кўра, Болтурук қуйидаги ҳужжатларга имзо қўяди:
- Қирғизистон билан Канаданинг Centerra Gold компанияси ўртасида ўзаро шикоятларни бартараф қилиш шартномаси;
- Рекультативация бўйича траст келишувларининг муддатини тўхтатиш бўйича акт.
Президент Садир Жапаров 4-апрелдаги мурожаатида «Қумтўр олтин кони тўлиқ Қирғизистон тасарруфига ўтказилганини» маълум қилган. Бу Қирғизистон Канаданинг «Центерра Голд Инк» компанияси билан «ажрашганини» англатади.
Centerra Gold ўзининг «филиал» компанияси «Қумтўр Голд Компани» орқали Марказий Осиёдаги йирик кон деб ҳисобланган Қумтўрни ишлатиб келган. Қирғизистон Centerra Gold’ акциясининг 26%га эгалик қилган ва компания акцияларининг йирик сақловчиси бўлиб ҳисобланади.
17-майда қирғиз ҳукумати «Қумтўр»га сиртдан бошқарув киритиб, Тенгиз Болтурукни раҳбар қилиб тайинлаган. Бунгача Бишкекнинг Октябрь туман суди «Центеррани» Лисий ва Давидов музлигига қолдиқларни ноқонуний тўккани учун давлат фойдасига 261,7 млрд сом ёки 3 млрд доллар тўлаб бериш мажбуриятини қўйган.
Кейин Қумтўр фаолиятини текширган давлат комиссия «Центеррадан» экология зарари учун бунгача суд талаб қилган маблағларни ҳисобга олиб 459 млрд сом (4 млрд 252 млн доллар) ундиришни таклиф қилган
Канадалик компания қирғиз ҳукуматининг ҳаракатларига жавоб қилиб, Қирғизистон ҳукуматига қарши мажбурий арбитраж текширувни таклиф қилган эди.