Эдил Байсалов: Икки Жапаровга соғлиқ тиланг, ичи қораларга қулоқ солманг

297

Вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари Эдил Байсалов вазирлар маҳкамасининг раиси Акилбек Жапаровга «ичи куйганлар» ҳақида пост ёзди.

Байсалов Акилбек Жапаров ҳақида «танқид ва миш-мишларни» эшитганда кулгиси келишини айтди.

«Бу кишини билиб-билмай ошириб, бўрттириб, кўролмаганлар кўп. Иқтидорли, билимли ва туну кун ишлаган ҳукумат раҳбари, бош вазир Акилбек Жапаров ҳозир давлатга хизмат қилаётгани — бу халқимизнинг бахти…» — деб ёзди Байсалов.

Байсаловнинг айтишича, «катта муваффақиятлар олдинда», қирғизистонликлар «яхшиликдан умид қилиши керак».

«Кўп нарсани айтгим, айтиб бергим келади […] Ҳозир нотўғри бўлади. вазирлар маҳкамаси тузилганига олти ой бўлди. Катта муваффақиятлар олдинда… Ҳозир сизларга айтмоқчи бўлганим: яхшиликдан умид қилинг, икки Жапаровга соғлиқ тиланг, бузуқи, қора ниятларни эшитманг!!! Бари яхши бўлади!» — деди у.

*Икки Жапаров деб Эдил Байсалов президент Садир Жапаров ва вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров ҳақида айтмоқда.