Президентнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев «Иссиқкўл» меҳмонхонасининг ўрнига давлат раҳбарининг администрацияси қурилаётгани Қирғизистоннинг ижтимоий-иқтисодий томондан мустаҳкамланишининг рамзи бўлиши керак деб ҳисоблайди.
У олдин Бишкекдаги майдонлар жисмоний шахсларга «арзимаган пулга ўтиб», уларга тартибсиз бинолар қурилганини айтди. Бироқ 16 гектар ерга охири «замонавий» бино қурилиб, хорижлик қандай делегациялар бўлмасин шу ерда қабул қилиш «уят бўлмайди» деб билдирди.
«Бу Қирғизистон обрўсига тегишли масала, чет давлатлирга борганда уларнинг административ комплексларига, архитектурасига доим ҳавас билан қараймиз. Худо хоҳласа, энди ўлкамизнинг меҳмонлари ҳам бизга шундай ҳавас билан қарашсин», — деб ёзган у Фейсбук саҳифасига.
Бунгача Садир Жапаров «Иссиқкўл» меҳмонхонаси ўрнига президент девонини қуриш бўйича қарор «халқнинг манфаати учун» қабул қилинганини, давлат бюджетидан «бир тийин ҳам» ажратилмаслигини айтган.
«Бизнинг жамиятга яхши иш қилсанг ҳам, ёмон иш қилсанг ҳам ёқмайсан. Шунинг учун олдингилар ҳеч нарса қилмай мазза қилиб ўтирайин деб безор бўлган кўринади?» — деган фикрда президент.
«Иссиқкўл» меҳмонхонаси
«Иссиқкўл» меҳмонхонаси 38 йил олдин 1984-йили қурилган. 14 йил бино бўш турган — меҳмонхона сифатида 2007-йилдан бери фойдаланилмаган.
Меҳмонхона кўп йиллардан бери архитектура ёдгорликлари мақомини олиб президент маъмурияти тасарруфида бўлган. 2021-йилнинг апрель ойида Бишкек мэрияси «Иссиқкўл» меҳмонхонасини архитектура ёдгорликлари мақомидан маҳрум қилган.
Ҳукуматнинг меҳмонхона биносини сурдириш режаси 2021-йилнинг декабрь ойида очиқланган. Унда президент маъмуриятидан «Иссиқкўл» меҳмонхонасини эксплуатациялаш «мумкин эмас ва хавфли» деб билдиришган.
Муассасанинг маълумотига кўра, меҳмонхонани қайта тиклаш учун «Янги бино қуришга кетадиган сумма кетарди».
Меҳмонхона ўрнига давлат аҳамиятига эга янги маъмурий комплекс қуриш режалаштирилмоқда. Бу қарор «пулдан рационал фойдаланиш, автойўлларни бўшатиш ва пойтахтнинг эстетик кўринишини яхшилаш» мақсадида қабул қилинган.