Президент Садир Жапаров 50% давлат улуши бор компанияларга давлат харидлари сайтида тендер ўтказмасликка рухсат берган «Давлат харидлари ҳақидаги» қонунга нима учун қўл қўйганини айтиб берди.
Давлат раҳбарининг айтишича, бу қонуннинг ёрдами билан коррупцияни йўқ қилса бўлади. Жапаров тендер принципи 10 йилдан бери фойдаланилаётганини ва йиллар давомида «миллиардлаган сомлар» ўғирлаганини айтди.
«Шу тендер деган нарсага ёпиниб олиб, бунгача қурилган мактабларнинг бир квадратини 820 доллардан қуришган экан. Сифати ҳам ночор бўлган. Бутун республика бўйича миллиардлаган пуллар ейилиб кетган. Мен мутахассисларни йиғиб олиб, ўзим ҳисоблаб чиқдим. Бугунги кунда бир квадрат метрини 650 доллардан қурса ҳам қурувчи фойда топар экан», — деб ёзди президент.
Жапаров қўшимча қилишича, 15-сентябрга кўра Бишкекда 15 мактаб ва 1 бола боғча очилади. Президент мактабларни қурилиши унинг «шахсан назоратида» эканини қўшимча қилди. Агар пул тежалиб сифатсиз қурилса жавобгарликка тортамиз деб огоҳлантирди. Шунингдек, президент тежалган пул «100 марта қайтарилишини» айтди.
«Бишкек шаҳридаги янги участкалар мактаб билан тўлиқ таъминланади. Бунга бир ярим миллиард сом пул ажратдик. Умуман олиб қараганда, 60 минг квадрат метр қурилмоқда. Ҳар бир квадратидан 170 доллар фарқ бўлганда 10 миллион 200 минг доллар тежалди. Агар тендер “тенг бер” деган бало билан кетганимизда бу сумма бировларнинг чўнтагига кетарди», — деб тушунтирди Жапаров.
Бунгача Бишкек мэриясининг матбуот хизматидан пойтахтдаги 15 мактаб ва 1 бола боғчанинг қурилиши 2022-йили битирилади деб билдиришган. Мэриядан қурилиш республика бюджети ҳисобидан амалга оширилади деб айтшиган.
Қонуннинг хавфи
Жапаров давлат харидлари ҳақидаги қонунга фуқаролик жамияти қарши бўлишига қарамай қўл қўйди. Фаоллар ўз мурожаатида ҳужжат қабул қилинса коррупция кўпайиб, давлат улуши бор компаниялар устидан давлат назорати камайишини айтишган.
Бундан ташқари, фаоллар харидларнинг очиқлиги сустлашиб, ёпиқ бўлиб қолишини, шунингдек бизнес томондан ишонч камайиб кетишини таъкидлашган.
Шунингдек, қонун лойиҳаси харидларнинг шаффофлигини таъминлаш, сотиб олишлар тармоғида миллий режимни таъминлаш, рақобатни ривожлантириш ва коррупцияга қарши туриш ҳақидаги ЕОИИ келишувининг меъёрларини бузади. Фуқаровий фаоллар қонунни қабул қилиш «домино эффектини уйғотиб, давлат харидлари тизими бузилишига олиб келиши мумкин» дейишган.
Давлат харидлари, бу қонун лойихаси қабул қилинмай «коррупциянинг жаннати» деб ҳисобланди. 2021-йили «Клооп»нинг журналистлари барча давлат тендерлари давлат харидлари портали орқали ўтказилгани билан танловлар ҳақидаги маълумотларнинг кўпи имконсиз бўлаётганини аниқлашган.
Журналистлар давлат муассасалари бюджет маблағларини очиқ сарлашмайди, назорат органлари буни ҳар йили эътиборсиз қолдиради деган хулосага келишган.