Депутат Дастан Бекешев 16 гектар ернинг ўрнига қайси компания президент административ биносини қурганини, қурилишга қанча маблағ сарфланишига ва 16 гектар ер ўзи қанча туришига қизиқди.
Халқ вакили бино қурилишини қўллашини, бироқ бундай маҳфийлик «шубҳали эканини» таъкидлади.
«16 гектар ер — тийин эмас, жуда қиммат туради. Ер ҳам халқнинг мулки ва давлатдан бир тийин ҳам кетмайди деб айтиб бўлмайди. Бишкекда 1 сотих ер 50 минг доллар туриши мумкин», — деб Телеграм каналида ёзди Бекешев.
Бунгача Садир Жапаров «Иссиқкўл» меҳмонхонаси ўрнига президент администрациясини қуриш бўйича қарор «халқ манфааати учун» қабул қилинганини, давлат бюджетидан «бир тийин ҳам» ажратилмаслигини айтган.
«Бизнинг жамиятга яхши иш қилсанг ҳам, ёмон иш қилсанг ҳам ёқмайсан. Шунинг учун олдингилар ҳеч нарса қилмай махха қилиб ўтирайин деб безор бўлган кўринади?» — деган фикрда президент.
Кейин президентнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев президент маъмуриятининг қурилиши — Қирғизистоннинг обрўси эканини ёзган. Султанбаев энди янги ва замонавий бинода чет эл делегацияларни «уят бўлмай» қабул қилса бўлади деб ҳисоблайди.
«Чет давлатларига борганда уларнинг маъмурий комплекстерига, архитектурасига доим ҳавас билан қараймиз. Худо хоҳласа, энди юртимизнинг меҳмонлари ҳам бизга шундай ҳавас билан қарашсин», — деб ёзган матбуот котиби Фейсбук саҳифасига.