Президентнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев «Клооп»нинг мухбирига Бишкекдаги «Ала-Арча» резиденциясини қуршаган девор нима сабабдан таъмирланаётганини билдирди.
Унинг айтишича, девор қурилгандан бери таъмирланмагани сабаб реконструкция қилиш қарори қабул қилинган.
«Умумий конструкцияни мустаҳкамлаш учун бу ишлар бажарилмоқда», — деб тушунтирди Султанбаев.
Бунгача девор таъмирланаётгани ҳақида Kaktus.Media нашри маълум қилган. Журналистлар тарқатган видеода деворни баланд қилиб ғишт қўйишаётганини кўриш мумкин.