Зарба олган рус кемаси, АҚШнинг ёрдами ва Киевга ҳужум қилиш хавфи

302

Украинада рус ҳарбийларини 24-февралда бошлаган ҳужуми тўхтамади.

Россиянинг мудофаа вазирлиги агар диверсиялар тўхтамай, рус ҳудудига ўқ отилаверса «Киевдаги қарор қабул қилиш марказига» зарба беришга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда мудофаа вазирлигининг вакили Игорь Конашенков билдирди.

Бундан ташқари, Россиянинг мудофаа вазирлиги аскарлари Мариуполь шаҳридаги денгиз портини эгаллаб олишганини таъкидлади. Шунингдек, муассасадан Украинанинг «Азов» батальонининг аскарларининг йўли тўсилганини қўшимча қилди.

Крейсерга зарба

Украина президенти офиси раҳбарининг маслаҳатчиси Алексей Арестович украин кучлари русларнинг «Москва» крейсерига зарба берганини билдирди. Унинг айтишича, кема жиддий шикастланган.

Кейинчалик, Россия мудофаа вазирлиги крейсер жабрланиб, экипаж эвакуацияланганини тасдиқлади.

Шундан сўнг Украина ИИВ бошчисининг маслаҳатчиси Антон Герашенко Телеграм-каналига ҳужумда зарар кўрган крейсер энди урушга яроқсиз эканини ёзди.

ЕХҲТ ҳарбий ҳарбий жиноят ҳақида нима деди?

Европадаги хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) баёнотини эълон қилди, унда Украинанинг Мариуполь шаҳридаги туғруқхона ва драмтеатрни ўққа тутиш учун жавобгарликни рус ҳарбийлари зиммасига қўйилади дейилади.

«Ташкилот вакилларининг фикрича, икки ҳолатда ҳам бунга жавобгар одамлар ҳарбий жиноят қилишти. ЕХҲТнинг экспертлари театрни ўққа тутиш сабаб 300га яқин одам ҳалок бўлган воқеани халқаро гуманитар ҳуқуқни қўпол бузиш деб аташди», — дейди экспертлар.

Бундан ташқари, ЕХҲТнинг экспертлари «атайлаб ўлдиришларни», «тинч аҳолини куч билан йўқолишини ёки уларни ўғирланишини» инсониятга қарши жиноят сифатида квалификациялаш мумкин деб ҳисоблашади.

Халқаро жамоатчилик ва Украина ҳукумати бир неча марта рус ҳарбийларини тинч аҳолини ўлдиришда айблаган, бироқ Россия бу айбловларни тан олмайди.

АҚШнинг Украинага ёрдами

АҚШ Украинага қўшимча 800 млн доллар миқдорида ёрдам ажратишга қарор қилди. Бу ҳақда АҚШнинг Оқ уй сайтида маълум қилинди.

Маълумотга кўра, АҚШни Украинага хавфсизлик учун ажратган маблағи бир ҳафтада 1 млдр долларни ташкил қилди. АҚШ Украинага умумий 2 млрд доллар ёрдам берган.

«Ёрдам мудофаа вазирлиги томонидан украин аскарларига воситаларни ўтказиб бериш формасида амалга оширилади, бу уларга ўз юртини Россиянинг асоссиз ҳужумидан ҳимояланишга ёрдам бўлади», — деб билдиришди Оқ уйдан.

800 млн доллар миқдоридаги ёрдам турли қурол-яроқларни, Stinger зенит комплексларини, учувчисиз самолётларни, милтиқларни, шлем ва гранатомётларни ташкил қилади.