Бу йил Қадр кечаси 27-апрелдан 28-апрелга ўтар кечасига тўғри келади. Бу ҳақда Қирғизистон мусулмонларининг дин бошқармасидан билдиришди.
Рамазоннинг 27-кунига ўтар кечаси кутилувчи Қадр кечасида мусулмонлар тонг отгунга қадар ибодат қилишади.
Рамазон ойи 2-апрелда бошланган. Бу йили садақа-фитрнинг энг кам миқдори 56 сомни ёки 1,6 килограмм буғдойни ташкил қилди.
Имкониятга қараб садақа-фитрни 1,6 килограммдан майиз, ун ва 3,2 килограммдан арпа, хурмо ёки уларнинг пул эквивалентини берса бўлади.
Мусулмонларнинг муборак ойи 1-майда тугайди. Шундан кейин Рамазон байрами нишонланади.