Баткеннинг Лайлак туманининг Бешкент қишлоқ ҳукуматининг етакчиси Бекжан Жалилов билан Янги-ер қишлоқ кенгашининг раиси Саатбек Эгембердиев уй қамоғига чиқди. Бу ҳақда адвокати Асилбек Кунгуров Фейсбук саҳифасига ёзди.
Маълумотга кўра, 13-апрелда вилоят суди уларнинг эҳтиёт чорасини кўриб чиқиб, уй қамоғига чиқаришга қарор қилган.
Саатбек Эгембердиев «Т-Медиа» нашрига улар айбсиз эканини исботлаб, судлашишга тайёрлигини билдирди.
«Олдин 4 млн сом жарима қўйиб, кейин судга борсак 1 млн 20 минг сомга айланиб қолибди. Бу суммага ҳам бизда савол кўп. Сабаби бу ерда 405 минг деган сумма тўғри қўйилмаган. Буни олса 600 мингча қолади. Биз судлашишга тайёрмиз», — деди у.
Адвокат Асилбек Кунгуров Бекжан Жалилов билан Саатбек Эгембердиевга жиноий иш акт асосида қўзғалганини таъкидлади.
Унинг айтишича, давлатга келтирилган зарар акт эмас, экспертиза хулосаси билан аниқланиши керак.
Бундан ташқари, у акт тузиб, унга қўл қўйган Баткен вилоят архитектура қурилишини назорат қилиш бўйича ҳудудий бошқармасининг катта инспектори Жанибек Бекбаев қурилиш ишларини олиб борган «Бекем-Курулуш» МЧЖнинг эгаси Омуркан Шайдиллаеванинг куёви эканини айтди.
«Нима сабабдан бу актга қўл қўйган Жанибек Бекбаевнинг манфаати ҳисобга олинмаган? Сабаби актда кўрсатилган «Бекем-Курулуш» МЧЖнинг эгаси унинг аёли», — деб савол берган у.
«Бекем-Курулуш» компанияси ҳақидаги маълумотни «Т-Медиа» нашри текшириб кўрган. Нашрнинг маълумотига қараганда, турар-жой ва турар-жой бўлмаган биноларни қуриш биоан шуғулланган бу компаниянинг асосчиси ва директори сифатида адлия вазирлигида Шайдиллаева Омуркан Абдикадировна кўрсатилган.
Жанибек Бекбаев нашрга Шайдиллаева аёли эканини ва «Бекем-Курулуш» МЧЖ аёлининг номида эканини тасдиқлаган.
Бу компания Исфана шаҳар муниципал мулк бошқармаси ўтказган тендерларга қатнашиб келган. Компания Кара-Таш қишлоғидаги бола боғча ҳудудига чиқинди чиқарувчи жойни ва ташқи канализация қуриш лойиҳасини бажариш хизмати учун — 471 минг 481 сомга баҳолаган.
Эгембердиев, Жалилов ва Абдуллаевнинг қўлга олиниши
24-мартда Лайлак туман прокуратураси Янги-ер қишлоқ кенгашининг раиси Саатбек Эгембердиев, Бешкент қишлоқ ҳукумати раҳбари Бекжан Жалилов ва Акжол Абдуллаевни қўлга олган. Эгембердиев ва Жалилов олдин Янги ер қишлоқ ҳукуматини бошқарган.
Баткен вилоят прокуратурасидан улар Янги-ер қишлоқ ҳудудида ижтимоий объектларни қуришда «лавозим ваколатидан фойдаланишда» гумонланганини билдириб, бироқ ишнинг сабабларини очиқламаган. Кейинчалик уларга «Коррупция» моддаси билан айб қўйилган.
Лайлак туман суди Эгембердиев ва Жалиловни 3-апрелгача қамоққа олиш, Абдуллаев уй қамоғига чиққан.
Амалдорлар қўлга олингандан кейин уларнинг тарафдорлари Раззаков шаҳрида митингга чиқишган. Янги-ер қишлоқ ҳукуматининг аёллар кенгаши раиси Зулайка Турдуева улар собиқ қишлоқ ҳукумати раҳбари Турабай Бостоновнинг ноқонуний ҳаракатлари ҳақида айтгани учун қамалганини айтган. Митингчилар Бостонов билан алоқаси бор дейилган вилоят прокурори Нуркамал Набиевнинг истеъфосини талаб қилишган.
26-мартда вилоят прокурори Набиев, Лайлак тумани прокурори Жуманазар Асатов ва Сулукту шаҳрининг прокурори Курсан Халмурзаев эгаллаган хизматларидан бўшатилгани маълум бўлган.