Қирғизистоннинг Чегара хизмати тожик аскарлари 12-апрель кечки соат 22:50дан бошлаб 23:16га қадар Баткен туманининг Радар-1 ҳудудида қирғиз чегарачиларини вақти-вақти билан отганини билдирди.
Шунингдек воқеа бўлган ерга Тожикистон қўшимча кучларни ва маблағларни жалб қилаётгани кузатилган.
Қирғиз куч тизимларининг ва давлат идораларининг ўзаро фаолиятини Хавфсизлик кенгашининг етакчиси, генерал-лейтенант Марат Иманкулов координация қилмоқда.
Ҳозирда қирғиз-тожик чегарасидаги вазият «кескин» деб таърифланмоқда.
Чегара хизмати 12-апрель куни кечки вақт Баткен вилоятининг Лайлай туманидаги қирғиз-тожик чегарасида отишма юз берганини маълум қилган.
Биринчи жанжал туманнинг Селкана ҳудудида чиққан. Ўшанда тожик аскарлар Қирғизистоннинг чегарасига 20 метр кириб келиб, қирғиз аскарларига ўқ отишган.
Икки давлатнинг чегара вакиллари сўзлашув ўтказиб, отишма тўхтатилган. Бу вақтда қирғиз тарафдан ҳеч ким ярадор бўлмаган, тожик томондан эса бир аскар ўқдан яралангани маълум қилинган.
Аммо Қирғизистон билан Тожикистоннинг чегара вакиллари сўзлашув олиб бораётганда низо юз берган ерга қўшимча куч қатори келган Тожикистоннинг чегарачилари қирғиз ҳарбийларига ўқ отишган.
Иккинчи отишма 30 дақиқага чўзилган. Унинг оқибатида бир қирғиз аскари ярадор бўлган. Чегара хизмати шундан кейин тожик томон Лайлак туманининг Дўстлик қишлоғига миномёт билан ота бошлагани таъкидланган.
Шунингдек тожик томонни маҳаллий аҳолини отишни тўхтатишга ва вазиятни оғирлаштирмасликка чақирган.
Муассасанинг матбуот хизмати тахминан соат 22:15 да Тожикистоннинг чегарачилари Дўстлик қишлоғини миномёт билан отишни тўхтатганини хабар қилди.
Жароҳат олган чегарачининг аҳволи «оғир» деб таърифланди. У Лайлак туманининг ҳудудий касалхонасига етказилган. Ҳарбийга операция қилиниши кутилмоқда.