MediaHub энергетика тармоидаги йирик коррупция ҳақида суриштирув эълон қилди

317

MediaHub нашрининг журналистлари янги суриштирувда энергетиклар етакчилари билан келишиб олиб, коррупция схемалари орқали давлат бюджетидан миллионларни қандай чиқараётгани ҳақида айтиб беришди.

«Ўлик жонлар»

Журналистлар энергетиклар қарзларни икки схема билан кечаётганини аниқлашган. Уларнинг бири Гоголь ёзганидек «ўлик жонлар» деб аталади. Бу схема бўйича, электр энергияси учун ҳисоб квитанциялар электр энергиясидан фойдаланмаган йўқ абонентларга келади — ҳеч яшамаган уйга ёки ноаниқ манзилга ёзилади.

Журналистлар йирик миқдордаги ҳисоб квитанциялари ёзилган абонентларни топиб, ўнлаган коррупция фактларини аниқлашди.

Айбек Малиев исмли абонент журналистларга Иссиқ-Отада 25 йилдан бери фойдаланилмаган ўзига тегишли ер участкаси ҳақида айтиб берди. Унинг айтишича, ўзи қишлоқ ҳукуматидан уйда 1995-йилдан бери одам яшамайдига деган маълумотнома олган, шунга қарамай 2018-йилдан бери ёруғлик учун квитанция кела бошлаган.

«Анчадан бери уй ҳам, электр симёғочлари ҳам, ҳисоблагич ҳам, ўтказувчи симлар ҳам йўқ, бироқ ҳисоб квитанцияси келаверади. Ўтган йили ноябрда президент Садир Жапаров бош прокурорга энергетика тизимида текширув ўтказишни топширган эди. Жуда қувонганман. Бунга тегишли одамлар жавобгарликка тортилади деб ўйлаганман, бироқ ҳеч нарса бўлмаган», — деб норози бўлди Малиев.

Энергетика тармоғидаги эксперт Расул Умботалиев «ўлик жонлар» схемасида фойдаланилган электр энергияси ҳисоб квитанцияларисиз абонетнинг бўйнига илиниб қолишини айтиб берди.

«Дебитор қарзни кўпайтириш мақсадида энергетиклар одам яшамаган уйларни, қурилмаган уйларни топиб, уларга 100-200 минг кВт.соат электр энергиясидан фойдаланди деб ёзиб қўйишади. Шундай қилиб ҳаром пулни ҳалоллаштиришади. Коррупция шу ерда», — дейди Умботалиев.

Энергетика тармоғида ишлаган ходимларнинг бири журналистларга «Түндүк электр»нинг ички базасидан абонентларнинг рўйхатини олиб берган. Рўйхатда Чуй вилояти бўйича қарзи ва манзили ёзилган 827 абонент бўлган.

Журналистлар рўйхатда кўрсатилган манзилга бориб, уларнинг кўпида одам яшамаслигини аниқлашган.

«Уйларнинг бирини қарзи 2 миллионга [сом] яқинлаб қолган [...] нимага ҳеч ким яшамаган уйга 2 млн қарз ёзилганини биз тушунмаяпмиз. Бошқа уйнинг эса 300 минг сомдан ортиқ қарзи бор, бироқ бу уй абгор ҳолда, ўтказиш симлари узилган. Яна икки уйда 74 ва 27 минг сом қарзи бор, уларда ҳам ҳеч ким яшамайди», — деди журналистлар, 52 манзилдан 27си шубҳали эканини айтиб.

«Чап чўнтакка кетган пул»

Журналистлар «ўлик жонлар» схемасидан бошқа яна пулни чиқариб кетиш йўлларини аниқлашти.

MediaHub нашрига бош прокуратура ва МХДҚнинг етакчилари чора кўрмаганидан шикрятлар келган. Энергетика тармоғида ишлаган манба «Шимолий электр»нинг Таласдани филиалида шубҳали жараёнлар ҳақида айтиб берган.

Журналистлар унинг айтганларини текшириб, 2019-йилнинг февралида Талас вилоятининг Покровка қишлоқ ҳукумати электр энергияси учун 115 минг сом тўлаганини аниқлашган. Бироқ қишлоқ ҳукуматининг балансига пулнинг ярми тушган, қолган пулни туман электр тармоқлари (ТЭТ) ходимлари билан абонентлари ўзаро бўлишиб олишган.

Шунингдек манба 2020-йили МХДҚ раиси Камчибек Ташиевга ва бош прокурор Курманкул Зулушевга ариза ёзганини билдирган. Прокуратурадан судгача текширув бошланди деган жавоб келган.

«Шимолий электр»дан бу иш бўйича тергов амаллари бораётгани сабаб маълумот беролмаймиз деб жавоб беришган. Талас прокуратураси тергов давом этаётганини тасдиқлашган.

«2020-йили тузилган актни ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари икки йилдан бери тергов қилади», — дейди журналистлар.