Бузилаётган «Иссиқкўл» меҳмонхонасининг қарзларини тўлаш учун 42,5 млн сом ажратилди. Бу ҳақда депутат Дастан Бекешев ўзининг Телегерам-каналида айтди.
Бу пул коммунал хизмат, ижтимоий фонд ва солиқ хизматининг қарзларини ёпишга сарфланишини таъкидлади.
«Менга келган маълумот бўйича, бугунги кунда меҳмонхонани бузиш ишлари тўлиқ битмай давлатга 9 млн сом зарар олиб келди», — деди Бекешев.
«Иссиқкўл» меҳмонхонаси 38 йил олдин, 1984-йили қурилган. 14 йил бино бўш турган — меҳмонхона сифатида 2007-йилдан бери фойдаланилмайди.
Меҳмонхона кўп йиллардан бери архитектура ёдгорликлари мақомини олиб президентнинг иш бошқарув балансида бўлган. 2021-йилнинг апрель ойида Бишкек мэрияси «Иссиқкўл» меҳмонхонасини архитектура ёдгорликлари мақомидан маҳрум қилган.
«Иссиқкўл» меҳмонхонасини бузиш
24-декабрда «Клооп»га президент бошқармаси «Иссиқкўл» меҳмонхонасининг бузилишини тасдиқлаган.
Ҳукуматни меҳмонхона биносини сурдириш режаси 2021-йилнинг декабрь ойида маълум бўлган. Унда президент маъмуриятидан «Ысык-Көл» меҳмонхонасини эксплуатациялаш «мумкин эмас ва хавфли» деб билдиришган.
Муассасанинг маълумотига кўра, меҳмонхонани қайта тиклаш учун «янги бинони қуришга кетадиган миқдорда пул керак».
Меҳмонхона ўрнига давлат аҳамиятига эга янги маъмурий комплекс қуриш режалаштирилмоқда. Бу қарор «маблағлардан рационал фойдаланиш, машина йўлларини бўшатиш ва марказнинг эстетик кўринишини яхшилаш» мақсадида қабул қилинган.