Блогер Адил Акжол ўғли «ЭлТР» каналининг директор ўринбосари бўлиб тайинланди

397
Адил Акжол ўғли.

Мустақил журналист Адил Акжол ўғли «ЭлТР» давлат телерадио компанияси етакчисининг ўринбосари бўлиб тайинланди. Маълумотни «Клооп»га вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати тасдиқлади.

Маълумотга кўра, буйруққа 8-апрелда вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров қўл қўйган.

«ЭлТР»нинг Ўшдаги филиалининг мухбири Мирзажигит Атабаев «Клооп»га олдинги ўринбосари ўз аризаси билан ишдан кетганини билдирди.

«Адил Акжол ўғли жамоага бугун таништирилди. Бунгача директор ўринбосари бўлиб ишлаган Жумамидин Сулайманкулов эса ўз аризаси билан кетибти», — деди у.

Жумамидин Сулайманкулов бу лавозимда 2018-йилнинг июль ойидан бери ишлаган.

Адил Акжол ўғли Ўшдаги таниқли блогерларнинг бири. Унинг Youtube-каналида 600 мингдан ортиқ обуначиси бор. У 2019-йилгача анча вақт шаҳардаги «ОшТВ» телеканалида журналист бўлиб ишлаган.