Чегара хизмати: Тожик томон Дўстлик қишлоғига миномёт билан ўқ отди, яраланганлар бор

376
Иллюстратив сурат

Қирғизистоннинг Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига қарашли Чегара хизмати 12-апрелда қирғиз-тожик чегарасида қуролли низо чиққанини билдирди. Натижада икки томондан ҳам бир нафардан ҳарбий жароҳат олгани хабар қиинди.

Маълумотга кўра, чегара хизмати Лайлак туманининг Селкана ҳудудида хизмат ўтаётганда тожик аскарлари уларни кўриб чегаранинг шартли чизиғига қараб юрган. Улар ўз ҳудудига ўтиш талабига бўйсунмай, Қирғизистоннинг ҳудудига 20 метр ичкарига кириб келишган.

Шундан кейин тожик чегарачилари қирғиз ҳарбийларига ўқ отишган. Икки давлатнинг чегара вакиллари сўзлашув ўтказиб, отишма тўхтатилган. Бу вақтда қирғиз тарафдан ҳеч ким ярадор бўлмаган, тожик томондан эса бир аскар ўқдан яралангани маълум қилинган.

Аммо Қирғизистон билан Тожикистоннинг чегара вакиллари сўзлашув олиб бораётганда низо юз берган ерга қўшимча куч қатори келган Тожикистоннинг чегарачилари қирғиз ҳарбийларига ўқ отишган.

Иккинчи отишма 30 дақиқага чўзилган. Унинг оқибатида бир қирғиз аскари ярадор бўлган. Чегара хизмати шундан кейин тожик томон Лайлак туманининг Дўстлик қишлоғига миномёт билан ота бошлагани таъкидланган.

Шунингдек тожик томонни маҳаллий аҳолини отишни тўхтатишга ва вазиятни оғирлаштирмасликка чақирган.

Муассасанинг матбуот хизмати тахминан соат 22:15 да Тожикистоннинг чегарачилари Дўстлик қишлоғини миномёт билан отишни тўхтатганини хабар қилди.

Жароҳат олган чегарачининг аҳволи «оғир» деб таърифланди. У Лайлак туманининг ҳудудий касалхонасига етказилган. Ҳарбийга операция қилиниши кутилмоқда.

Қирғизистон ва Тожикистоннинг чегара вакилларининг сўзлашувлари давом этмоқда. Қирғиз-тожик чегарасидаги вазият «оғирлигича» қолмоқда.

Вилоят етакчиларининг учрашуви

12-апрель куни «Қизил-Бел» ва «Гулистон» ўтказиш пунктида президентнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакили Абдикарим Алимбаев, Тожикистоннинг Соғди вилоятининг етакчиси  Раджаббой Ахмадзода учрашган.

Бундан ташқари учрашувга икки томоннинг тегишли етакчилари ва вилоятнинг куч тизимларининг етакчилари, Баткен ва Лайлак туманларининг ҳокимлари қатнашган.

Сўзлашув натижасида икки томон қуйидагиларга келишган:

  • Чегарага яқин жойлашган қишлоқларнинг экин суви, баҳорги дала ва хўжалик масалалари бўйича махсус икки вилоятнинг биринчи ўринбосарлари бошчилигида сув хўжалиги ходимларидан иборат комиссия тузилди. Мазкур комиссия эртага 13-апрелда Лайлак туманининг ҳудудида учрашиб, ўз фаолиятини бошлашади.
  • Чегарага яқин жойлашган қишлоқларда жамоат тартибини сақлаш масаласи бўйича милиция ходимлари ва маҳаллий ҳукумат турғунларга тушунтириш тадбирларини тез-тез ўтказиб, икки халқнинг ўртасида провакация ҳаракатларининг олдини олиш бўйича ҳамкорликда хизмат ўташ ;
  • Шунингдек чегарага яқин ҳудудларга қўшимча кучларни жалб қилмаслик бўйича келишилди.