Депутат Дастан Бекешев Бишкекдаги барча мактабларни ҳеч қандай тендерларга қатнашмай «Экспресс-строй КГ» компанияси қуради деган фикридан қайтмади. Бу фикрни 11-апрелда ҳам айтган эди. Бироқ шу куни мактабларни қурилиши ҳақидаги маълумотни мэриянинг матбуот хизмати инкор қилган.
Муассасадан «Экспресс-Строй КГ» Бишкекда мактабларни қуришга пудратчи компания сифатида қатнашиш ниятини билдириб, қолаверса мэрияга кафолат мажбуриятларини ҳам берган, бироқ ҳеч қандай шартнома тузилмаган деб тушунтиришди. Мэриядан мактаб қуришдаги барча сотиб олишлар биргина давлат харидлари қонуни асосида юритилади деб таъкидлашди.
Бекешев бу вазиятдан бир билдирув билан «қутилиб бўлмаслигини» айтиб, Вазирларм маҳкамасидан Бишкекни мактабларини қуришни бир компанияга ўтказиб бериш ҳақидани қарорни эълон қилишни талаб қилди. Бекешев «бошланган ишлар албатта яхши, бироқ коррупция схемалари сабаб бузилиши мумкин деб хавотирланмоқда.
«Адлия вазирлиги сенга тегишли компаниянинг маълумотини яшириб ёки ўзгартириб қўйиши учун ким бўлиш керак ёки унинг баҳоси қанча? Бу “Экспресс-строй КГ” МЧЖ Юстиция вазирлигининг маълумот базасини осон ўзгартирса бўлишини тасдиқлаб берди», — деб таъкидлади Бекешев.
Бунгача депутат Бекешев компанияни ўз ва раҳбарлари ҳақида ҳам маълумот камлигини айтиб хавотирланган.
Юстиция вазирлигининг маълумотига кўра, «Экспресс-строй КГ» МЧЖ фаолиятини 2020-йили бошлаган. Компания уйлар ва бошқа биноларни қуради.
Компания 2022-йилнинг 24-мартида қайта рўйхатдан ўтган. Ҳозирги раҳбари ва асосчиси — Кочкорбек Жуманазаров. У яна бир неча компанияни бошқаради — «Чок-Тал-Сити» МЧЖ, «Модуль Хаус» МЧЖ, «Евро Шпал» МЧЖ, «КЖ Глобал Компании» МЧЖ, «КЖ Инвест Компании» МЧЖ.
Оsoo.kg’нинг маълумотига кўра, Жуманазаровгача «Экспресс-строй КГ» компаниясининг директори Эрмек Атантаев бўлган. 2022-йилнинг 4-февралида компания қайта рўйхатга олинган.
Factchek.kg компаниянинг асосчиларининг таржимаи ҳолини ўрганиб чиққан. Атантаев билан бирга компаниянинг асосчиларидан бири Ахмадшох Азатов бўлган экан.
Нашр билдиришича, Атазов — президент ҳузуридаги Инвестициялар бўйича миллий агентлик директори Равшанбек Сабировнинг ўғли. Икки компанияга эгалик қилади. Унга «Экспресс-Строй КГ» МЧЖдан ташқари, «Страус кей джи» ва «Бетон Профи» МЧЖ қарашли.
Шунингдек, «Экспресс-Строй КГ» бунгача Нурдин Сабировга — Равшанбек Сабировнинг яна бир ўғлига қарашли экани аниқланган. Бироқ шу йилнинг февралида қайта рўйхатдан ўтиб, янги асосчиси пайдо бўлган.
Бишкек шаҳар мэрияси 2022-йили шаҳарда 15 мактабни ҳамда фойдаланилаётган мактабларнинг ўқув корпуслари қурилишини якунига етказиб, фойдаланишга топшириш режалаштирилаётганини билдирган эди.
Мэриядан бу президент Садир Жапаровнинг топшириғи билан республика бюджети ҳисобидан амалга оширилади деб айтишган.