Қирғизистоннинг Исроилдаги элчиси Кубаничбек Омуралиев Исроилнинг ташқи ишлар вазири Идан Ролл билан учрашди. Бу ҳақда ТИВдан билдиришди.
Учрашувда Омуралиев билан Ролл қишлоқ хўжалиги тармоғидаги лойиҳаларни амалга оширишда, айниқса Қирғизистонда томчилаб суғориш тизимини, шунингдек Исроилдаги қирғизистонликларга иш квоталарини бериш имкониятларини муҳокама қилишди.
Мартда Қирғизистон фуқаролари Буюк Британиянинг аҳолини қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш бўйича давлат дустурига қатнашадиган чет элликлар рўйхатига киритилган. Минкаб раисининг ўринбосари Эдил Байсалов дастур қирғизистонликларга ишлаш имконини берибгина қолмай, маҳаллий халқнинг маданияти ва меҳнат этикаси билан танишишга имкон беради деб таъкидлаган.
Бунгача Жанубий Корея ҳам қирғизистонликлар учун меҳнат квоталарини кўпайтирган. Меҳнат вазирлигига қарашли Фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш марказининг директори Кубандик Акматбековнинг айтишича, олдин меҳнат квоталарининг сони 1000га етмаган. Бу йил 1 800 ўринга кўпайган.
Муаллиф: Канишай Балкибекова