Бекешев: «Экспресс-строй КГ» фирмаси Бишкекда мактабларни тендерсиз қуради

318

Бишкекда «Экспресс-строй КГ» МЧЖ таълим муассасаларини тендер ўтказмай қуради. Бу ҳақда парламент депутати Дастан Бекешев Фейсбук саҳифасида билдирди.

Унинг фикрича, «минкаб турли яширин битим ҳақидаги ўйлар билан тахминларнинг олдини олиш учун компания қайси меҳнати учун қандай ҳуқуққа эга бўлганини айтиб бериши керак».

«Бу тарихи йўқ қандай компания? Етакчиси ҳақида ҳам маълумотлар кам экан. Агар бундай ҳуқуқни компаниянинг ёпиқ тартиби асосида беришса, унда компания ва раҳбарларининг обрўси ҳақида айтиб бериши керак. Атантаев Эрмек Эдуардович тушунарсиз бири “чиройли кўзлари” учун бюджетдан бундай кесимли “нонни” ололмаса керак», — деб аччиқланди депутат.

Бишкек мэриясидан ва минкабдан «Клооп»га маълумотни аниқлаб, кейин изоҳ беришни ваъда қилишти.

Оsoo.kg сайтининг маълумотига кўра, «Экспресс-строй КГ» компаниясининг директори Эрмек Атантаев ҳисобланади. Компания турар-жой ва бошқа биноларни қуради.

Бишкек шаҳар мэрияси 2022-йили шаҳарда 15 мактабни ҳамда фойдаланилаётган мактабларнинг ўқув корпусларини қурилишини тугатиб, ишлаётганини билдирган эди.

Мэриядан бу президент Садир Жапаровнинг топшириғи билан республика бюджети ҳисобидан амалша оширилади деб айтишган.

Қирғизистондаги мактаблар

Қирғизистонда мактаб етишмаслиги асосий муаммолардан бири. Ўлка бўйича 204 мактаб ёки ҳар бир ўнинчи мактаб авария ҳолатида. Бундай мактабларда болалар ҳар куни ўз ҳаётини хавф остига қўйиб ўқишади.

2011-йили Фан ва таълим вазирлиги ЮНИСЕФ билан бирга мактабларни умум миллий баҳолашдан ўтказиб, Қирғизистонда мактабларнинг 80%дан ортиғи хавфсиз эмас деган хулосага келган.

Орадан ўн йил ўтиб «Клооп» журналистлари текширув ўтказиб, бу орада ҳеч нарса ўзгармаганига гувоҳ бўлишган. Журналистлар ўлкадаги 2 минг мактабнинг 200 авария ҳолатида, яна 400 капитал таъмирга мухтожлигини, қолганларнинг кўпида ичимлик суви, марказий иситиш тизими ва ҳожатхонасининг йўқлигини аниқлашган.