Австриянинг канцлери Путин билан учрашади, Украина вилоятларини қайта тиклашга 34 млн доллар ажратди

289

Украинада рус ҳарбийларининг 24-февралда бошланган кенг кўламли ҳужуми давом этмоқда.

Австрия канцлери Карл Нехаммер 11-апрелда Россия президенти Владимир Путин билан музокара олиб бориш учун Москвага келади. Маълумотни рус президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков тасдиқлади.

Канцлернинг Москвага сафари Евроиттифоқ лидерининг рус аскарлари Украинага ҳужум қилгандан бери Россияга қилган биринчи сафари бўлади. Бу Путин билан Нехаммернинг биринчи учрашуви бўлади, бунгача улар ўртасида учрашув ёки телефонда суҳбат бўлмаган.

9-апрелда канцлер Киевге бориб, украин президенти Владимир Зеленский билан учрашган. Euronews нашрининг маълумотига кўра, Нехаммер рус аскарларининг ҳаракатларини танқид қилиб, «халқаро ташкилотларни ҳарбий жиноятларни текширишга» чақирган.

Нехаммер Киевдан узоқ бўлмаган Буча шаҳрига ҳам борган. Аввалроқ The New York Times’нинг журналистлари Бучада рус ҳарбийлари кетмай туриб тинч аҳоли ўлдирилганини билдиришган.

«Буча — ҳарбий жиноят кўп бўлган жой, шу сабаб БМТ юстициянинг халқаро тизими иш бошлаши учун бу жиноятларни текшириш керак», — деб келтирган Euronews канцлер сўзларини.

Халқаро трибунал

Украинанинг Адлия вазири Денис Малюська рус аскарлари қилган жиноятларни текшириш учун 42 давлат халқаро Гаага судига мурожаат қилганини билдирди.

Унинг айтишича, давлатларнинг мурожаатлари Украина учун процедурани енгиллаштириб, тезлатишга имкон беради.

«Улар ҳам тажрибали экспертларини бериб, бу кенг кўламдаги ишни битиришга ёрдам беради деган ишоня бор. Ҳозирда улар томондан қилинган ва буйруқни бажарган ҳар бир рус аскарини жавобгарликка тортиш бўйича махсус база тўпланмоқда», — деб билдирди вазир.

Юстиция вазирлигининг бошчиси текширув натижаси тез чиқади деб кутиб бўлмаслигини, сабаби Россия ўз аскарларини бермайди деб қўшимча қилди. Бироқ амалдор рус аскарлари суд жавобгарлигига тортилишига ишонади, сабаби «бундай жиноятларни эскириш муддати бўлмайди».

Қардошлар қабристони

ВВС нашрининг журналистлари рус аскарлари назорат қилган Киевга яқин Бузов қишлоғидан қардошларнинг қабристони топилганини билдиришти. ОАВнинг маълумоти бўйича, қабристондан камида икки одамнинг жасади чиқарилган.

Дмитриевск жамоасининг бошчиси Тарас Дидич «Настоящее время» нашрига одамларнинг жасадлари Киев-Святошинск туманига қарашли Мила ва Мечта қишлоқлари орасидаги ёқилғи шаҳобчаларининг ёнига кўмилганини билдирди. У ўлдирилган одамларнинг сони аниқланаётганини қўшимча қилди.

Шундай қабрлар рус ҳарбийларининг назоратида бўлган Буча шаҳрида ҳам топилган. «Медуза» нашрининг маълумотига кўра, Бучадаги қардошлар қабристонидан 67 жасад чиқарилган, уларнинг орасидан 40 одам тинч аҳоли бўлган.

Қардошлар қабристони Киев вилоятининг Мотижин қишлоғидан ҳам топилган, у ерда ҳам журналистлар маълумоти бўйича ўлдирилган тинч аҳолининг жасадлари бўлган.

Иқтисоднинг пастлаши

Жаҳон банки уруш сабаб 2022-йили Украинанинг ИУМ 45%га, Россиянинг ИУМ 11%га пастлаши мумкин деб тахмин қилмоқда.

Бундан ташқари, банкнинг маълумоти бўйича уруш сабаб Марказий Осиё давлатларининг иқтисоди ҳам жабрланади.

«Уруш вақтидаги гуманитар кризис биринчи глобал зарба тўлқинларининг энг очиқ кўриниши бўлиб қолди ва бу балки можаронинг энг барқарор оқибатларидан бири бўлиб қолиши мумкин. Украинадан чиққан қочқинларнинг қўшни давлатларга оқими бунгача бўлган кризислардан ўтиши кутилмоқда», — дейилади маълумотда.

Ҳукуматнинг Олий рададаги вакили Тарас Мельчук билдиришича, Украина Россияга қарши савдр эмбаргосини киритиб, бу ўлкадан ўз божхона ҳудудига товарлар киритишни тақиқлади.

Украинанинг биринчи вице-премьер-министри Юлия Свириденко киритилган эмбарго сабаб рус иқтисоди ҳар йили 6 млрд долларга яқин пулдан маҳрум бўлишини билдирди.

Рус аскарларининг дислокацияси

Украина бош штабининг маълумотига кўра, рус аскарлари ўзларининг тактик гуруҳларини Шарқий ва Марказий ҳарбий округларидан Украина билан чегарадош Белгород, Воронеж ва Курск вилоятларининг ҳудудларига жилдирмоқда.

Уларнинг маълумотига кўра, Харьков ҳамон қисман нишонда турибди, бош штаб бу шаҳарда уруш ҳаракатлари жонланиши мумкинлигини инкор қилмайди.

Украина нашрлари ҳукумат рус ҳарбийларидан бўшатилган Киев, Чернигов, Сумск ва Житомирск вилоятларини қайта тиклаш учун 34 млн доллар ажратганини ёзишти.

Маблағ муҳандислик тармоғини, иссиқлик тизимини, газ, сув ва электр энергиясини тиклашга сарфланади.

Бу орада Россиянинг Курск вилояти ҳукумати украин томондан провокация бўлиши эҳтимоли борлиги сабаб юқори даражадаги хавфни эълон қилишга қарор қилди. Бу вилоят Украинанинг Сумск вилояти билан чегарадош.

ТАСС агентлигининг маълумотига кўра, Курск вилоятида 9-апрелда чегара постига миномётдан отилган. Рус ҳукуматининг версияси бўйича отишма украин томондан келган.

Урушнинг қурбонлари

БМТнинг маълумотига кўра, 24-февралдан 9-апрелгача тинч аҳоли орасида йўқотишлар 4 232 тузган: 1 793 ҳалок бўлган, ундан 142 бола бор. Урушта 2 439 киши яраланган, улардан 299 болалар.

Шунингдек, БМТ маълумоти бўйича, рус аскарларининг кенг кўламли ҳужуми бошлангандан бери Украинадан 4,5 млн одам чиқиб кетган. Қочқинларнинг кўпи Польша, Руминия ва Венгрияга қочган.

Рус ҳукумати Украинага ҳужум қилгандан бери қанча аскари ҳалок бўлгани ҳақида икки марта маълумот берган. Россия бош штабининг маълумотига кўра, уруш бошлангандан бери 1 351 ҳарбий хизматчи ҳалок бўлиб, 3 825 аскар яраланган.