«Тилагимиз тинчлик». Ғарбнинг санкциялари Россиядаги Марказий осиёлик муҳожирларга таъсир қилди

309
Қирғизистонлик Рисбек Москвадаги супермаркетларнинг бирида етказиб бериш хизматида ишлайди. Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари сабаб Рисбек ва унинг кўплаган ҳамкасблари ишсиз қолиши мумкин. Сурат: OCCRP

Украинага бостириб киргани учун Россияга солинган санкциялар оқибати Марказий Осиё ва Кавказдан келган меҳнат муҳожирларининг оиласига тегди. Россияда қолиб, арзимаган маошга ишлайвериш керакми, туғилган юртга кетган маъқулми ёки чет ўлкага кетиш йўлини излаган тўғрими? OCCRP тахминий сценарийларни ўрганиб чиқди.

71 ёшга келиб қолган Айгулнинг муаммоси кўп. Қандли диабетдан жабрланган, қон босими ҳам кўтарилиб кетади, шунга қарамай Россияда ишлаётган ўғил-қизларининг болаларини — олти невара-чеварани боқади.

Фуқароларнинг маоши кўпроқ иш излаб хорижга кетиши Қирғизистонда оддий кўриниш.

Бунгача Айгулнинг болалари Россияда ишлаб топган пули невара-чевараларини боқишга етган. Бироқ  24-февралда Россия Украинага ҳужум қилган. Шундан бир неча кун ўтиб, АҚШ, Европа иттифоқи ва Буюк Британия қатъий санкцияларни эълон қилиб, кўп ўтмай рубль арзонлади — бир ҳафта ичида рублнинг курси чорак қисмга пастлади.

Россиянинг кўп фуқаролари ўз давлатининг ҳаракатларини қўллашмоқда, давлат буни ўлкнанинг бутунлигини сақлаш учун «махсус ҳарбий операция» деб атамоқда. Ғарб киритган санкциялар қайсидир даражада қонли урушнинг азобини ҳис қилдиришга йўналтирилган.

Узоқ Қирғизистонда оиласини, шахсий ҳаётининг хавфсизлиги учун исмини яширин қолдиришини илтимос қилган Айгул ҳам азоб тортмоқда.

Рублнинг курси тушиб кетгани сабаб болалари юборган пул ҳеч нарсага етмайди — Айгул яшаган кичик қишлоқда ҳам. Озиқ-овқат, дори-дармон қимматлади. Агар болалари Россия даромад манбаидан маҳрум бўлса, юртига ҳам қайтолмайди — самолёт чипталари қимматлаб кетди, Қирғизистонда иш ҳам йўқ. Айгул оиласини келажакдаги тақдиридан хавотирда.

«Уруш бўлмасин», — дейди у қишлоқдаги уйининг қоронғи ошхонасидаги пастак стул четига ўтириб OCCRP’га. «Биз эртадан кечгача худодан сўраймиз. [Урушнинг] оқибати бизга тегмаса деб».

Хавотирланган фақат Айгул эмас.

Москвада улгуржи бозорда кийим-кечак сотган 33 ёшдаги Саида ҳам исмини ошкор қилишни истамади. У борган сари харидорлар камайганини айтди. Ҳозир Қирғизистонда қолган оиласи учун пул юборишга имкони йўқ.

«Икки ҳафтадан бери деярлик савдо йўқ», — деб норози.

Озарбайжондан келган 32 ёшдаги Элнур Москвадаги ресторанларнинг бирида администратор бўлиб ишлайди. У турмуш ўртоғига «пул юбора олмайман, А4 форматдаги қоғоз рублдан қиммат бўлиб кетди» дейишга мажбур бўлган.

Булар Россияда ишлаган, санкциялар сабаб топгани кўз олдида йўқ бўлаётган Ўрта осиёлик, кавказлик миллионлаган муҳожирлардан айримлари холос. Бундай ҳолат уларнинг ўз юртида қолган оилаларини — Путинга ҳам, урушга ҳам ҳеч қандай алоқаси йўқ одамларнинг аҳволини оғирлаштирди.

Келаси ҳафталарда ва ойларда мухожирлар юртида қолган оиласини таъминлаш учун ўзининг узоқ муддатли стратегиясини синашга мажбур. Агар стратегия ҳаётда амалга ошмаса, мигрантлар оммавий равишда уйларига — Марказий Осиё билан Кавказга қайта бошлайди.

Ўзбекистонлик пайвандчи Баходир Москвадаги ўзи ишлаган қурилиш объектида. Сурат: OCCRP

Мигрантлар Россия иқтисодидаги кўтарилишларни жон томири билан сезган ҳолатлар аввал ҳам бўлган. 2008-йилдаги моддий кризис ва Қрим босиб олингандан кейинги 2014-йилдаги Россияга қарши санкциялар ҳам муҳожирларнинг даромадига катта таъсир қилган.

Бироқ охирги санкциялар «бунгача бўлмаган» — бу фикрни тожикистонлик юрист ва меҳнат миграцияси бўйича мутахассис Нодира Абдуллаева билдирди.

«Ҳозирча кейин нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Энг қўрқинчлиси — бу камбағаллик. Биз камбағаллар бундан ҳам камбағаллашиб кетамиз — деди у. — Россиядагилар камбағал бўлади, уларнинг ортидан тожикистонликлар ҳам камбағал бўлади. Бироқ агар олдинги кризислар кутилган бўлса, ҳозир ҳеч нарса тушунарсиз. Сабаби санкциялар жуда жиддий».

Жон сақлашнинг стратегияси

Очиқ статистикани топиш жуда қийин, бироқ рус ҳукуматининг маълумотига кўра, 2021-йили ўлкада 7 миллион мигрант яшаб, ишлаган. Бироқ бошқа маълумот манбаларида бу кўрсаткич икки марта кўплигини айтади. Иқтисодий инқирозлар вақтида ҳам Россиядаги иш ўринлари — кўпинча қурилиш, бозорларда ва хизмат кўрсатиш тармоғидаги — Марказий Осиёдан келганларга ўз давлатидаги камбағалликдан чиқиб, оиласига ёрдам беришни имкони бўлган.

Бу шунчалик катта феноменга айланди, қолаверса мигрантлар уйига юборган пуллар ўлка иқтисодининг маълум қисмини тузиб қолди. 2020-йили мухожирларнинг пул ўтказишлари Қирғизистоннинг ИУМнинг учдан бирига, Тожикистоннинг ИУМнинг тўртдан бир қисмига тенг бўлган.

Россияга келган меҳнат мухожирларининг масштаби. Инфографика: Эдин Пашович

Тожикистонда яшаган меҳнат миграциясини ўрганувчи Ирна Хоффманнинг айтишича, миграция Марказий Осиёнинг турғунлари учун «жон сақлаш стратегияси» бўлиб ҳисобланади.

«Биз буни доимий деёлмаймиз. Бу кризис заиф томонни очиб юборди», — деди у OCCRP’га.

Кризисни одамларга кўрсатган таъсирини тушуниш учун OCCRP йигирмаган яқин мигрант ва уларнинг яқинларини алоҳида сўзга тортди. OCCRP сўроқ қилганларнинг деярлик барчаси Россиядаги сиёсий вазиятга танқидий фикри учун ўз жонини хавф остига қўймай, фақат исмини айтишга рози бўлди.

Санкция киритилгандан бир неча ҳафта ўтмай, айримлари ишдан қуруқ қолишди. Бунгча уйларига юборган пулга аввалгидай кўп нарса олиш мумкин бўлмай қолди.

Бозорда сотувчи бўлиб ишлаган Саида санкциялар сабаб иккинчи ишидан ажраб қолиши мумкин. Бунгача у Қирғизистонда журналист бўлиб ишлаган, бироқ топган пули кундалик эҳтиёжидан ошмагани сабаб Москвага келган. Москвага кўчиб бориб, жойлашган опаси чақириб, иккиси бирга бизнес бошлашга келишган. Ҳозирда у Москвадаги энг катта бозорларнинг бирида — Садоводда ижарага контейнер олиб ишлайди. Улар Қирғизистонда тикилган кийим-кечакларни сотишади. Яқин орагача Россиянинг турли бурчидан келган ҳаридорлар товарини улгуржи олиб кетишган.

Бироқ, рублнинг курси тушиб кетгани учун опа-сингилнинг савдоси сустлашиб, уларни товарларнинг янги партиясини буюртма қилишга имкони йўқ — Қирғизистондаги нархлар кўтарилгани сабаб уларга товар сотиб олиш фойдасиз бўлмоқда. Шунингдек, улар юртига пул юборишнинг ҳожати йўқ деб ҳисоблашади, рублни қирғиз сомига алмаштирганда 20-30%гача йўқотади.

Улар товарнинг нархини 300-400 рублга кўтаришга мажбур бўлишган, бироқ бу чора уларнинг мижозларини хавотирга солди.

«Биз [уруш бошланса] ўзгаришлар бўлишини тахмин қилганмиз, бироқ бу даражада эмас», — деди Саида. «Ҳар куни “шок” бўламан. Ҳар куни кимдир келиб, рублнинг курси тушиб, долларнинг курси ошди деб айтиб кетади. Баримиз асабийлашмоқдамиз».

Сотувчилар Москвадаги «Садовод» бозорида Қирғизистонда тикилган кийим-кечакларни сотувга тайёрлашмоқда. Сурат: OCCRP

26 ёшдаги Айгерим 2018-йили Москвага кетган. У биринчи никоҳидан туғилган боласини боқиши керак эди. Ўғлини ота-онасига ташлаб келган, ҳозирда Россияда турмушга чиққан, ҳомиладор.

Ҳозир Айгерим ишламай уйда ўтиргани билан санкциялар ҳаётига чақмоқдаек тез таъсир қилаётганига гувоҳ бўлмоқда. У турмуш ўртоғи иккиси Москвада яна олти киши билан уч хонали квартирада ижарада яшашади. Россия Украинага ҳужум қилгандан кейин ҳаммаси ишсиз қолган.

28-февралда Украинага бостириб киргандан тўрт кун ўтиб, Айгерим эри билан тўплаган пулларини долларга алмаштирамиз деб режалаштиришган. Эрталаб 1 доллар 83 рубль бўлган. Бироқ Айгерим тиш шифокорига боришга тўғри келиб, кечда банкка борган. Унда долларнинг курси 105 рублгача кўтарилган.

«Ҳозир биз умуман [пул] жўнатмаяпмиз, сабаби 30% йўқ бўлиб кетяпти. Ҳозир пулимизни тўплаб, масалан тилла ёки машина олиб, [Қирғизистонга] бориб сотамиз деяпмиз. Шунда биз пулимизни йўқотмаймиз», — деб тушунтирди Айгерим OCCRP’га.

Ҳозирда Айгерим турмуш ўртоғи иккиси аввал режалаштиргандай Россиянинг туғруқхонасига борсакми ёки ватанга қайтсакми деб ўйланишмоқда.

«Биз доим пул ушлаб ўрганиб қолганмиз. Ҳозир тўплаган пулимиз тугаб боряпти, — дейди Айгерим.

Валюталар курсининг ўзгариши ёқимсиз (ҳозир рублнинг курси яна кўтарила бошлади).

Айрим мухожирлар ишсиз қолди

Тожикистоннинг кўп турғунлари каби 24 ёшдаги Хабиб мактабни битириши билан Россияга келган. Ҳозир у Москвадаги қурилиш компанияларининг бирида ишлайди. Унинг айтишича, бу ерда яна 100га яқин мигрант ишлайди. Бу йил улар 20 турар-жой комплексини қуришни режалаштиришган. Ҳозир уч комплекс қуришмоқда.

«Кўп қурилиш моллари хориждан келарди, ҳозир дефицит бўлмоқда», — деган у OCCRP’га.

26 ёшли Нажибулло, ҳозирча ишини йўқотмаган.

«Мени қурилиш тармоғида ишлаган жиянларим ишсиз қолишди, — дейди у. Уларга иш берганлар «қурилиш ишларини тўхтатиб, 15-20 мартгача кутиб туринглар дейишди, кейин ўйлаб кўради-да».

Марказий Осиёдан келган мигрант Москвада қурилишда ишлаябди. Сурат: OCCRP

Иш ўрни сақланиб қолгани билан Нажибулло ўзини ноқулай сезмоқда. Тожикистонда биринчи озиқ-овқатнинг нархи қимматлаб, оиласи пул жўнат деб, илтимос қилмоқда. Бироқ Нажибулло курс кўтарилишини кутмоқда.

Бир неча мигрант санкциялар иш берувчиларнинг танловига ҳам таъсир қилганини айтди. Ҳозир улар ишга Россия фуқароларини олишга ҳаракат қилишмоқда.

Россияда 2013-йилдан бери яшаб, ишлаётган қирғизистонлик Рисбек ҳозир супермаркетнинг етказиб бериш хизматида ишлайди. Ҳамкасбларининг кўпи мигрантлар, орасида россияликлар ҳам бор. Бироқ менежерлар 24-апрель мигрантлар учун охирги иш куни деб эълон қилишди. Улар Россия Ички ишлар вазирлиги билан муаммо бўлганини айтиб, бироқ очиқ тушунтирмаган. Энди Рисбек билан ишлаган 70 кишидан 40 нафари ишсиз қолади.

«Мени тушунишимча, бундай кўриниш бутун Москва бўйича етказиб бериш хизматидагина эмас, бошқа тармоқларда ҳам бўлмоқда», —деди у журналистларга. Яна икки мигрант шундай аҳволда эканини айтди.

Рисбек Москвадаги йирик турар-жой комплексларининг бирида буюртма орқали олиб келган озиқ-овқатни машинадан туширмоқда. Сурат: OCCRP

Яқин орада ишлагани келган мигрантлар учун санкциялар иккинчи муаммо бўлди. 32 ёшдаги курьер Али Озарбайжондан 2019-йилнинг ноябрь ойида келган.

Уч ойдан кейин COVID-19 пандемияси бошланиб, у юртига қайтишни ўйлай бошлаган. Бироқ авиарейслар тўхтатилиб, Озарбайжон қуруқликдаги чегарасини ёпган. Юртидаги иқтисодий ҳолат ҳам қувонарли эмас. Шу сабаб у қолишга қарор қилган.

Россия кризисдан эндигина бош кўтараётганда, Али иккинчи кризиснинг таъсирини сеза бошлади. Олдин у аёли билан икки боласига 1000 долларга яқин пул юборрарди.

«Энди мен 500 озарбайжон  манатини (300 доллар) ҳам юборолмаслигимни сезяпман. Бу ерда қолишни истамаётганимнинг сабаби шу», — деди Али OCCRP’га.

У охирги 2,5 йилда бир марта кўришган оиласи билан бирга бўламан деган умид билан самолётга чипта ҳам олишга улгурган. «Бироқ олтинчи мартда бир соат ичида барча рейслар тўхтатилди», — дейди у.

«Эртага нима бўлишини биргина худо билади»

Одатда Россияга кетган муҳожирларнинг ортида уларнинг маошига яшаган оиласи қолади.

Бу пул ўтказишлар деярлик барча ҳаражатларни ёпади: кундалик ҳаражатлар, касалхона, таълим, оила қуриш, қолаверса кичик бизнес очаман деса дастлабки капитал ҳам бўлади.

Қирғизистоннинг Баткен вилоятида яшаган 54 ёшдаги Зеби беш боланинг онаси. Зеби мигрант ўғлидан келадиган пулга қараб яшайди. 2021-йили ноябрда 24 ёшдаги ўғли Санкт-Петербургга кетгунча оиланинг яшаш шароити жуда оғир эди.

Боласи Санкт-Петербургда ишлаган Зеби, Баткен вилоятининг олис қишлоқларидан бирида, кафеда журналист билан суҳбатлашмоқда. Сурат: Кайрат Замирбеков / Kloop

«Менинг нафақам эримни дориси билан озиқ-овқатга етмайди, — дейди Зеби. — Қарзга пул олиб, пенсия келганда қайтариб бераман».

Бироқ ўғли Россияда гўшт қадоқловчи бўлиб ишлаган бир неча ойда оила қарзларидан қутилган.

Агар пули кўпроқ бўлганда Зеби уйларини таъмирлаб, боласини уйлантирарди — қирғиз маданиятининг ҳаражати кўп, бироқ муҳими катта тадбир. Энди буларнинг келажаги ҳақида бир нарса айтиш қийин.

«Шундай етиб-етмай яшаяпмиз», — дейди у.

Ўзбекистонлик пайвандчи Баходир ҳам унинг пулига қараб турган қариндошларига ёрдам бериш учун Россияга келган. У акасининг катта оиласини таъминлайман, синглисини университетдаги шартнома пулини тўлайман, ота-онамга ёрдам бераман, Фарғона шаҳрига уй қуриш учун пул йиғаман деган режалари бориди.

У янги қурилган уйига бориб уйланаиш ҳаёлида бўлган. Бироқ бундай санкциялар сабаб Баходирни ишга олган тадбиркор иш тўхтайди демоқда, ҳозир у энди нима қиламан деб ўйда.

«Режалар ҳақида ҳозир билмайман. Бугун биз ҳаммаси яхши деб ўйлаймиз, эртага нима бўлишини худо билади. Ҳозир мен ҳеч нарса айтолмайман, тушдан кейин нима бўлиши номаълум», — дейди у.

Ўзбекистонда унинг 10 сотих узум боғи бор. Бироқ узумдан олган даромади йилига 1000 долларга етмаган пул — синглисини университетдаги бир семестри учун шартнома ҳақи ҳам камроқ.

Қийинчиликлар олдинда

Ўзбек қишлоқларидаги меҳнат миграциясини ўрганган, Швециядаги Лунд университетининг доценти Рустам Уринбоев бу ҳолат Марказий Осиёдаги ҳаётининг ҳар бир аспектига таъсир қилади деган ўйда.

Бу тўй-тантана каби маросимлар камаяди, қишлоқликлар уйларни камроқ қуриб, давлатнинг ёрдамига мухтожларнинг сони ортади деган маънони англатади.

«Ўзбек иқтисоди бунчалик кўп мигрантларнинг оқимини кўтара олмайди», — дейди Уринбоев OCCRP’га.

У санкциялар маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари учун жиддий синов бўлади деб ҳисоблайди. Деярлик йигирма йилдан бери Марказий Осиё мамлакатлари муҳим ислоҳотларни ортга суриб келишади. Сабаби муҳожирларнинг ўтказган пуллари ижтимоий тўқнашувни ҳукуматнинг иқтисодий юкини енгиллаштириб келган.

«Мамлакатлар клептократия билан коррупциянинг гуллашини ривожлантираверишди», — дейди у. Унинг айтишича, ўлкага мигрантлар оммавий қайтиб кела бошласа, «ижтимоий хавфсизликни таъминлаш, иш ўринлари яратиш учун давлатга катта босим тушади».

Марказий Осиёдан келган қурувчилар иш битгандан сўнг ётоқхонада дам олишмоқда. Улар қурилиш объектида жойлашган савдо контейнерида яшашади. Сурат: OCCRP

Бу Марказий Осиёдаги миграцияси унча кўп бўлмаган давлатларга ҳам таъсир қилиши мумкин.

Иккинчи мартда денгиз орқали юк ташиш билан шуғулланган қозоқ бизнесмени Канат Копбаев, санкциялар сабаб юзага келган хавф ҳақида айтиб, бизнес жамоатчиликка хат юборди.

«Мен 20 йилдан бери халқаро бизнес билан шуғулланаман, бироқ буни умримда биринчи марта кўряпман», — деб ёзган у хатда.

Кейинчалик хат Форбс Қозоғистон сайтида берилган.

«Қрим, Сурия бўлган, бунинг барини нима бўлганда ҳам, бошдан ўтказдик, бироқ замонавий тарихимизда биринчи марта вайрон бўлиш арафасида турибмиз. Буни мен вайрон бўлиш деб атардим».

У денгиз орқали юк ташиган асосий компаниялар Россияда юк олишдан бош тортди, қолаверса Қозоғистондан келган юкни ҳам олмай қўйишди деб таъкидлади.

Энди нима бўлади?

Бари ҳаммаси тугаганидан хабар беради деб, айтиб бўлмайди.

Қозоқ иқтисодчиси Кассимхан Каппаров санкциялар сабаб Марказий Осиё кўп товарларни Хитойдан олиб келиб, ҳудудда Пекиннинг таъсири кучаяди деган ўйда. Шунингдек, Каппаров Россиянинг таъсири камаяди деб ишонч билан айтолмайди — Россия товар экспорт қиладиган ҳудудларнинг бири Марказий Осиё.

Россияда ҳамон «муносиб даромад топишга» имкон бор ва талаб йўқолмагани сабаб Каппаров ҳолат Марказий Осиёга экспорт имкониятларини очади деб ҳисоблайди.

«Мен [Марказий Осиё] ҳудудларига қараганда, Россияда яшаш даражаси пасайиши юқори бўлади деб ўйлайман», — деб билдирди у.

Ҳозирда мухожирлар орасида ҳам икки туйғу устиворлик қилади. OCCRP интервью олганларнинг кўпи ўз юртига қайтадими ёки йўқми ҳал қилолмаётганини айтишди. Улар яқин ҳафталарда Россия билан Украина ўртасидаги уруш тугаб, санкциялар бекор қилинади деган умид билан кутишмоқда.

Ўзбекистондаги миграцияни ўрганган Уринбоев кўплаган мигрантлар Россияга муқобил йўл қатори Туркияни танлаши мумкин деб тахмин қилади. Бироқ Уринбоев ва унинг ҳамкасбларининг ўрганишлари кўрсатишича, мигрантлар шу Туркияда эксплуатацияга кўп учрашади ва даромади камроқ бўлади.

Ўзбекистондан келган меҳнат муҳожири Михаил Россияда оиласи билан яшайди. Сурат: OCCRP

Қирғизистондан келган 36 ёшдаги Ўмурбек Москвада 2009-2011-йиллари ишлаган. Унинг айтишича, айрим дўстлари ёки танишлари пул топишниинг бошқа йўлларини излаб Европага кетишган. Ўмурбек мигрантлар Европада Россияга қараганда дискриминацияга камроқ учрайди деган фикрда.

«Ҳар бир полиция ходими уларга ўзининг фуқаролари қатори муомалада бўлади», — деди у OCCRP’га.

Москвада ресторанда администратор бўлиб ишлаган озарбайжонлик Элнур ҳозирда кўп танишлари каби юртига қайтишни режалаштирмоқда. У олдин Озарбайжоннинг пойтахт шаҳри Бакуда фотограф, тасвирчи бўлиб ишлаган. Шу ишга яна қайтсамми деган ўйлари бор.

«Мен 32 ёшдаман, — дейди у. —Яна беш йилимни бу ерда ўтказгим йўқ, сабаби ҳеч қандай перспектива йўқ».

Айримлари бойлик излаш билан овора. Россияга Европадан товар кирмай қолса, сотувчи бўлиб ишлаган Саида Қирғизистонда ишлаб чиқарилган товарларга талаб ортади деган умидда.

«Яқиндан бери бизда: “Шайтан “Прада” киймайди. Шайтан “H&M” киймайди. Шайтан фақат қирғиз ишлаб чиқарувчилари тиккан кийимларни кияди” — деган ҳазил айтила бошлади, — деди Саида OCCRP нашрига. — шундай бўлса яхши бўларди».