Украинада рус аскарларини 24-февралда бошланган кенг кўламли ҳужуми тўхтамади.
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Sky News нашрига берган интервьюсида Украинадаги «махсус операцияда» (рус ҳукумати буни уруш деб атамайди) рус томондан жиддий йўқотишлар борлигини тан олди.
Рус ҳукумати йўқотишлар ҳақида маълумот бермайди. Охирги марта Россиянинг мудофаа вазирлиги йўқотишлар ҳақида 25-мартда маълумот берган. Унда муассаса 1 351 ҳарбий хизматчи халок бўлиб, 3 825 аскар яраланганини айтган.
Шунингдек, Украинанинг штаби рус томондан 18 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлганини маълум қилган.
БМТ бош ассамблеяси 7-апрелда Россияни ташкилотнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашидаги аъзолигини вақтинча тўхтатди. Ташкилотнинг маълумотига қараганда, Россия аъзолигини тўхтатиш ҳақидаги қарорига 93 давлат маъқул бўлиб, 24 давлат, унинг орасида Қирғизистон қарши овоз берган. Яна 58 мамлакат овоз бермаган.
Бу орада Россиянинг БМТдаги вакили Геннадий Кузьмин овоз беришдан кейин Россия БМТдаги инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашнинг аъзоси сифатида ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш қарорини қабул қилганини айтди.
АҚШ Сенати «Украинанинг демократиясини ҳимоя қилиш бўйича ленд-лиз ҳақидаги» қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу иккинчи жаҳон урушида қўлланилган дастур.
АҚШ Сенати мақуллаган дастур Украинага қурол-яроқ ва бошқа муҳим юкларни самарали етказишга йўл беради.
«2022-йили қабул қилинган Украинадаги демократияни ҳимоя қилишдаги ленд-лиз ҳақидаги қонунни Украинага жуда зарур бўлган ҳарбий воситаларни ва бошқа муҳим материалларни етказини тезлаштириб, бюрократик тўсқинликларни қисқартиради», — деб билдирди Politico нашри.