«Жалал-Абад электр» очиқ акционерлик жамиятининг собиқ директори «М.К.А» «Коррупция»да гумонланиб қўлга олиниб, вақтинча сақлаш жойига киритилди. Бу ҳақда бош прокуратуранинг матбуот хизмати маълум қилди.
Назорат органининг маълумотига кўра, муассасада олиб борилган текширув давомида масъул хизмат ходимлари томонидан дебитор қарзларни балансдан ноқонуний чиқарган фактлар аниқланган.
«2015-йилнинг январь ойидан 2020-йилнинг декабригача “Жалал-Абад электр” ишхонасининг масъул ходимлари ноқонуний ҳаракатлар қилиб, натижада давлатга 113 млн 838 минг 100 сом зарар келтирган», — дейилади маълумотда.
2019-йилгача бу ишхонани Маматканов Кенешбек Апсалиевич бошқарган.
Прокуратура «Коррупция» моддаси билан жиноий иш қўзғади, тергов ишлари давом этмоқда.
Дебиторлик қарзни ноқонуний ҳисобдан чиқариш иши
2021-йилнинг декабрь ойида «Ош электр», «Жалал-Абад электр», «Шимолий электр» давлат ишхонасининг масъул ходимлари электр энергиясига бўлган қарзларни ҳисобдан ноқонуний чиқариш бўйича доимий коррупция схемасини тузгани аниқланган.
Бош прокутатуранинг маълумотига кўра, 2016-2020-йиллар орасида қарзларни ҳисобдан ноқонуний чиқариш билан бу ходимлар давлатга 897 миллиондан ортиқ зарар келтирган.
Шу йилнинг 1-мартида «Шарқий Электр» очиқ акционерлик жамиятининг Норин вилоятидаги филиалининг масъул ходимлари қўлга олинган.
Бош прокуратуранинг маълумоти бўйича гумондорлар 2016-йилнинг 1-январидан 2020-йилнинг 31-декабригача электр энергиясига бўлган 219 млн сом қарзларни асоссиз ҳисобдан чиқаришган.
4-матда «Ош Электр» ОҲЖнинг Новқат тумани филиалининг собиқ етакчиси Дийканбай Даминов ва Қизил-қия иссиқлик электр маркази етакчисининг ўринбосари қўлга олинган.
Улар электр энергиясига бўлган дебитор қарзларни ноқонуний балансдан чиқаришган. Натижада давлатга 134 млн сом зарар келтиргани аниқланган.