Бишкекда 8-апрелда ИЭМнинг ходимлари иссиқлик электр маркази биноси олдига митингга чиқишди. Улар ИЭМ ҳудудига майнинг-ферма қурилаётганини, бунга энергетика вазири Доскул Бекмурзаев шахсан ўзи манфаатдор бўлиши мумкин деб билдиришди.
Материал эълон қилиниши олдидан «Клооп» шаҳар ИЭМни бошқарган «Электр станциялари» ишхонасининг матбуот хизматидан изоҳ ололмади.
«Электр станциялари» компанияси устидан назорат қилган Миллий энергохолдинг «Клооп» мухбирига ИЭМ ҳудудида майнинг-ферма қурилади деган маълумот «ҳақиқатга тўғри келмайди» деб билдиришди.
«Бизда, Қирғизистонда криптовалютага [ишлашга] рухсат берилмайди. Унга қўшилиш учун техник шароитлар тузилиши керак. Миллий энергохолдингда криптовалюта объектлари электр тармоқларига қўшилмасин деган буйруқ бор», — деб таъкидлашди матбуот хизматидан.
Бундан ташқари, шаҳар ИЭМнинг ходимлари уларни офисдан кўчиришга ҳам қарши чиқишмоқда. Уларнинг айтишича, айрим ходимларни олдин ҳожатхона ва ювиниш хонаси бўлган цехларга кўчиришга мажбур қилишмоқда.
«Икки ҳафталан бери ходимлар кўчирилади деган сўзлар бўлмоқда. Етакчилар ўзига келиб қолади деб охиригача кутдик. Энергетика вазирлиги “Электр станциялари”га [офисига] кўчмоқда. [“Электр станциялари”нинг ходимларини] ИЭМнинг биносига кўчиришяпти. Бугунги кунгача [кўчиришга] нима сабаб бўлганини тушунмаяпман», — дейди Бишкек ИЭМнинг касаба уюшмаси раиси Нурлан Чурмуков.
У ҳеч қандай тушунтириш берилмаганини, «бажарилсин» деб қўйилган топшириқ борлигини ва бир ҳафтадан бери бу бажарилаётганини қўшимча қилди.