Президент Садир Жапаров 5-апрелда «Ер-ҳуқуқ масалаларини изга солиш ҳақидаги» қонунни имзолади. Бу олдин ноқонуний қурилган ер участкаларини қонунийлаштириш тартиблари билан шартларини аниқлайди.
Парламент қонун лойиҳасини 17-мартда қабул қилган.
Қонун лойиҳаси нима ҳақда?
Лойиҳани жамоатчилик муҳокамасига Қишлоқ хўжалиги вазирлиги олиб чиққан. Қонун лойиҳасининг мақсади ноқонуний уйлар қурилган қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ерларни хусусийлаштириш масаласини ҳал қилиш бўлган.
Маълумотномада қонун лойиҳасининг муаллифлари республика бўйича ноқонуний қурилган участкаларни қонунийлаштириш бўйича бир марталик акция ўтказишни таклиф қилишгани айтилган:
- Хусусий уйлар билан ўзбилармонлик билан қурилган ерлар;
- ерларни бошқа котегорияга ўтказиш ҳақидаги тегишли қарорларни кўтариш (трансформациялаш) ҳақида ёки маҳаллий ўз-ўзини бошқаришнинг ваколатли органларини ёки уларнинг ҳуқуқий меросхўри бўлган маҳаллий ўз-ўзини бошқаришнинг тегишли органларининг тегишли қарорлари бўлган ерлар;
- қишлоқ хўжалигида фойдаланишга яроқсиз бўлган ерлар;
- ер улушларига бўлинган "қишлоқ хўжалиги" мақсадли йўналиги билан хусусийлик ҳуқуқлари ҳақида давлат акти бор ерлар;
- боғбончилик-дача участкалари.
Дастлабки маълумотларга қараганда, ер амнистияси 100 000 фуқарога тегишли бўлиши мумкин.
Муаллиф: Канишай Балкибекова