Бишкекнинг Биринчи май туман ички ишлар бошқармасининг терговчиси, милиция капитани «А.Д.Б.» 85 минг сом пора олаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда МХДҚнинг матбуот хизмати 5-апрелда маълум қилган.
Махус хизматга Бишкекнинг турғуни ариза билан мурожаат қилиб, милиция ходими судгача текширувни тўхтатиш учун ундан 2 минг АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилаётганини билдирган. МХДҚ бу факт бўйича «пора талаб қилиш» моддаси билан жиноий иш қўзғаган.
Ҳозирда гумондор МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киритилиб, тегишли тергов ҳаракатлари бормоқда.
2021-йилнинг 10-сентябрида МХДҚ Биринчи май ТИИБни ходими пора талаб қилишда гумон қилиб қўлга олган. Махсус хизматдан гумонланувчи Чуй вилоятининг турғунидан 500 АҚШ доллари ва қимматбаҳо сувенир турида пора талаб қилганини билдиришган. Гумонланувчи талаб бажарилмаса, фирибгарлик факти бўйича жиноий иш қўзғайман деб қўрқитгани айтилган.
Муаллиф: Жарқинайим Полотбек қизи