ОАВга қарши даъволарни кўриб чиққан комиссияга журналист Идирис Исақов устидан шикоят тушди

256

Журналист Идирис Исаков устидан Лайлак туманининг Янги-ер қишлоқ ҳукуматини собиқ раҳбари Турабай Бостонов ариза ёзди. Бу маълумотни «Клооп»га ОАВга қарши даъволарни кўраб чиқувчи комиссиянинг аъзоси Асел Сооронбаева тасдиқлади.

Сооронбаева ариза эсагаси Исаков эълон қилган материаллар унинг «обрўсига путур етказаётганини айтиб, материалдаги ҳар бир фактни инкор қилиб бераман» деб билдирганини айтди.

«Аризада “президент Жапаровга, Ташиевга, Жогорку Кенеш депутатларига, прокуратурага, ҳақиқатчига ва ОАВ вакилларига” деб ёзилган экан. “Идирис Исаков эълон қилган икки видео репортаждаги ҳар бир фактни инкор қила оламан” демоқда. Бу маълумотлар унинг обрўсига путур етказиб, соғлигига зарар келтираётганини айтди», — деди комиссия аъзоси.

Сооронбаева ОАВга қарш даъволарни қараган комиссия Бостоновнинг аризасини яқин орада кўриб чиқишини қўшимча қилди.

«Мен бу кишига Этика кодекси асосида қарашимизни, сабаби комиссиянинг мақсади икки томонни муросага келтириш эканини тушунтирдим. [...] ҳозирча видео материалларни кўришни имкони бўлмади, барча комиссия аъзолари кўриб чиққандан кейин йиғин ўтказиб, икки томонни чақириб, яраштиришга ҳаракат қиламиз», — деди у.

Қайси материал ҳақида сўз бўлмоқда?

Шу йилнинг 14-мартида суриштирувчи журналист Идирис Исаков «Баткеннинг Березовскийлари» номли сюжет жойлаган. Унда Лайлак туманининг Бешкент қишлоқ ҳукумати раҳабри Бекжан Жалилов журналистга Янги-ер қишлоғидаги «ер участкалари ноқонуний бўлиштирилгани» ҳақида айтиб берган. Видеода Турабай Бостоновнинг номи тилга олинган.

Эртаси куни Исаков «Баткенни эгаллаган “бардак”» номли иккинчи суриштирувини чиқарган. Унда маҳаллий турғунлар Турабай Бостонов қишлоқ ҳукумати раҳбари бўлганда турғунларга берилган ерларни «ўзига ва оила аъзоларига ўтказилганини» айтиб норози бўлишган. Видеода Бостоновнинг «ноқонуний кўринишлари» ҳақида Бекжан Жалилов билан бирга Янгиер қишлоқ кенгаши раиси Саатбек Эгембердиев ҳам айтиб берган. Жалилов билан Эгембердиев турли вақтларда Янги-ер қишлоқ ҳукуматини бошқарган.

Идирис Исаков Турабай Бостонов ерлардан ташқари Янги-ердаги мол бозорлари, гаражлар, ёқилғи шаҳобчалари, автотўхташ жойлари, омбор ва бола боғчага эгалик қилишини айтган — собиқ амалдор умумий «55 объектни хусусийлаштирган». Исаков амалдор бу объектларни лавозимга келгунча давлатдан «50% чегирма билан 10 йил муддатга жилдириб олиб», кўп ўтмай унинг орасидан болалар боғчасини яна давлатга қиммат нархда сотганини очиқлаган.

*«Политклиника» нашрининг маълумотига кўра, Турабай Бостоновнинг оиласи Арка қишлоғидаги ёқилғи шаҳобчасига эгалик қилади. Шунингдек, журналистлар унинг ўғли Тинибек Бостонов ва куёви Алмаз Айдаров Бош прокуратурада ишлаганини билдиришган.

Шунингдек, турғунлар Лайлак туманидаги ҳукумат вакиллари Бостонов билан яқин алоқада эканликларини, «унинг этагида намоз ўқишларини» айтишган. Бундан ташқари, суриштирувда Бостоновни Баткен вилоятининг прокурори  Нуркамал Набиев «ҳимсоя қилаётгани» ҳам айтилган.

23-мартда бош прокуратура Исаковнинг сюжети асосида текширув бўлаётганини маълум қилган. Кўп ўтмай Янги-ер қишлоғининг турғунлари айтган маълумотларни тасдиқлаган Саатбек Эгембердиев, Бекжан Жалилов ва муассасанинг масъул котиби Акжол Абдуллаевни прокуратура ушлаб кетгани маълум бўлган.

Янгиер қишлоқ ҳукуматининг аёллар кенгаши раисаси Зулайка Турдуева Эгембердиев билан Жалилов собиқ қишлоқ ҳукумати бошчиси Турабай Бостоновнинг ноқонуний ҳаракатлари ҳақида айтгани учун қўлга олинганини айтган.

24-мартда Лайлак туман прокуратураси Баткен вилоят прокуратураси Эгембердиев билан Жалилов Янгиер қишлоқ ҳудудида ижтимоий объектларни қуришда «лавозим ваколатларидан фойдаланишда» гумонланганини билдириб, бироқ ишни сабабларини очиқламаган. Кейинчалик уларга «Коррупция» моддаси билан айб қўйилган. Лайлак туман суди Эгембердиев ва Жалиловни 3-апрелгача қамоққа олган, Абдуллаев эса уй қамоғига чиққан.

Амалдорлар қамалгандан кейин уларнинг тарафдорлари Раззаков шаҳрида митинг ўтказишган. Митингчилар Бостонов билан алоқадор дейилган вилоят прокурори Нуркамал Набиевнинг истеъфосини талаб қилишган.

26-мартда вилоят прокурори Набиев, Лайлак тумани прокурори Жуманазар Асатов ва Сулукту шаҳар прокурори Курсан Халмурзаев ишдан бўшатилгани маълум бўлган.

30-мартда Янги-ер қишлоқ ҳукуматининг собиқ бошчилари Саатбек Эгембердиев ва Бекжан Жалиловнинг тарафдорлари бош прокуратура олдига норозилик акциясига чиқишган. Йиғилганлар Эгембердиев ва Жалиловни қўлга олинишини «асоссиз» деб атаб, уларни озод қилишни талаб қилишган.