Иссиқкўл вилоятида «Байроқдор» қўлланилган тактик машғулотлар бошланди

301

Иссиқкўл вилоятида биринчи марта зарба берувчи «Байроқдор» учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиб «Калкан-2022» махсус тактик машғулотлари бошланди. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати билдирди.

Матбуот хизматидан машғулотлар Балиқчи шаҳрида Мудофаа вазирлигининг «Эдельвейс» ўқув маркази базасида бўлаётганини қўшимча қилишди. Машғулотнинг боришини президент Садир Жапаров кузатмоқда. Машғулотнинг асосий мақсади — «давлат чегара ҳудудидан ўтиб келган шартли душманни йўқ қилиш бўйича» Қирғизистон куч тизимларининг ҳаракатининг кетма-кетлигини ишлаб чиқиш.

Вазирлар маҳкамасининг етакчиси Акилбек Жапаров, Садир Жапаров, Камчибек Ташиев, Чегара хизматининг етакчиси Уларбек Шаршеев. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Президент машғулот иштирокчиларига мурожаатида Қирғизистон «Тинчлик ва аҳил қўшничилик сиёсатини олиб бориш» ва «минтақадаги барқарорликни сақлаш учун бор кучини сарфламоқда» деб таъкидлади.

У Марказий Осиё давлатларидаги, айниқса Афғонистондаги вазият сабаб «террор ва диний-экстремистик хавфларни юқори даражада сақланиши кўпроқ хавотирга солаётганини» қўшимча қилди.

«Машғулотларнинг фаол фазаси Қирғиз Республикаси миллий хавфсизлигига бўлган барча хавотирларга адекват жавоб қайтариш чораларини кўришга тайёрлигимизни тасдиқлайди», — деб таъкидлади президент.

Ҳарбий хизматчилар «Калкан-2022» машғулотида. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Бунгача МХДҚнинг бошчиси Камчибек Ташиев «Байроқдор» синовдан ўтказилишини билдириб, учувчисиз учиш аппаратларини «имкониятларини дунёга кўрсатиш нияти» борлигини айтган.

Қирғизистон қуролли кучларига олиб келинган «Байроқдор»

Туркиянинг Bayraktar TB2 учувчисиз учиш аппаратлари МХДҚнинг чегара хизматига ўтган йилнинг декабрини ярмида келган. Аппаратлар бюджет маблағига олинган, бироқ уларга қанча пул сарфлангани номаълум. Шунингдек, ўлкага қанча аппарат олиб келингани ҳам айтилмаган.

«[Учувчисиз самолётлар] ўлканинг мудофаа хавфсизлигини таъминлаш, ҳамда давлат чегараларини қўриқлашда фойдаланилади», — деб билдирган ўшанда президентнинг матбуот хизмати.