Президент Садир Жапаров 31-мартда Балиқчи — Кочкор — Кара-Кече темир йўли қурилишини бошланишига расмий старт берди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати билдирди.
«Худо хоҳласа, бошлаган ишни охирига етказамиз. Сабаби бу халқнинг талаби, ўлка иқтисодини ривожлантириш учун муҳим қадамларнинг бири бўлиб ҳисобланади», — деди Жапаров очилишда.
У Жалолобод вилоятидаги Макмал олтин кони орқали ўтувчи темир йўлни қуриш билан секин-асталик билан ўлканинг шимол ва жанубини бирлаштириш режалаштирилаётганини қўшимқа қилди. Жапаровнинг айтишича, темир йўл Қирғизистон учун ишлаб, ўлкага фойда келтиради.
Иссиқкўл вилоятидаги Балиқчи-Кочкор-Кара-Кече темир йўлининг қурилиши 24-мартда бошланган. Унда Жапаров Фейсбук саҳифасида йўлнинг Балиқчидан Кочкоргача қисмини 1-2 йилда битириш, Қара-Кечегача бўлган қисмини кейин давом эттириш режалаштирилганини ёзган.
Биринчи босқич узунлиги 63 чақиримлик Балиқчи — Кочкор темир йўлини қуришни таъминлайди.