Баткеннинг Лайлак туманига қарашли Янги-ер қишлоқ ҳукуматининг собиқ бошчилари Саатбек Эгембердиев ва Бекжан Жалиловнинг тарафдорлари 30-мартда бош прокуратура олдига норозилик акциясига чиқишди. Йиғилганлар Эгембердиев ва Жалиловни қўлга олинишини «асоссиз» деб атаб, уларни озод қилишни талаб қилишди.
Жалиловнинг опаси Гулзада Жалиловани айтишича, улар бош прокурор Курманкул Зулушев билан учрашган. Учрашувда Эгембердиев, Жалилов ва Янгиер қишлоқ ҳукуматининг масъул котиби Акжол Абдуллаевнинг устидан 2021-йилнинг август ойида уч киши ариза ёзгани очиқланган.
«Ўшани энди кўтарибди. “Нима ҳақида?” десак “қурилиш бўйича тендер ўтказганда 4 миллион сом етмайди (зарар келтирган - таҳр)” деган даъво билан ёзилган», — деди у.
Шунингдек, Жалилова олдин гумондорларга «Лавозимини суиистеъмол қилиш» моодаси билан айб қўйилиб, бироқ 26-мартда уларнинг эҳтиёт чораси белгиланаётган вақтда модда «Коррупцияга» алмашганини таъкидлади.
Жалилова қариндоши журналист Идирис Исаковга Янги-ер қишлоқ ҳукуматидаги ер бўлиштиришдаги қонунбузарликларни очиқ айтгани учун «таъқибга учради» деб ҳисоблайди. Гулзат Жалилова президент Садир Жапаров, МХДҚ бошчиси Камчибек Ташиев ва ҳақиқатчи институтига мурожаат қилишини қўшимча қилди.
Бундан ташқари, 30-мартда Эгембердиев ва Жалиловнинг яқинлари Баткеннинг Кадамжай шаҳрида митингга чиқиб, бўшатишни талаб қилишди.
Амалдорларнинг қўлга олиниши, прокурорларнинг истеъфоси
24-мартда Лайлак туман прокуратураси Янги-ер қишлоқ кенгашининг раиси Саатбек Эгембердиев, Бешкент қишлоқ ҳукумати бошчиси Бекжан Жалилов ва Акжол Абдуллаевни қўлга олган. Эгембердиев ва Жалилов олдин Янги-ер қишлоқ ҳукуматини бошқарган.
Баткен вилоят прокуратураси улар Янги-ер қишлоқ ҳукуматида ижитмоий объектларни қуришда «лавозим ваколатларидан фойдаланишда» гумонланганини билдириб, бироқ ишнинг сабабларини очиқламаган. Кейинчалик уларга уларга «Коррупция» моддаси билан айб қўйилган. Лайлак туман суди Эгембердиев ва Жалиловни 3-апрелгача қамоққа олган, Абдуллаев эса уй қамоғига чиққан.
Амалдорлар қўлга олингандан кейин уларнирнг тарафдорлари Раззаков шаҳрида митингга чиқишган. Янги-ер қишлоқ ҳукуматининг аёллар кенгаши раисаси Зулайка Турдуева улар олдин қишлоқ ҳукумати раҳбари Турабай Бостоновнинг ноқонуний ҳаракатлари ҳақида айтишгани учун қўлга олинган. Митингчилар Бостонов билан алоқаси бор дейилган вилоят прокурори Нуркамал Набиевнинг истеъфосини талаб қилишган.
26-мартда вилоят прокурори Набиев, Лайлак туман прокурори Жуманазар Асатов ва Сулукту шаҳар прокурори Курсан Халмурзаев ишдан бўшатилгани маълум бўлган.
Турабай Бостонов ким?
Турабай Бостонов Янги-ер қишлоғини собиқ раҳбари. Бунгача журналист Идирис Исаков у ҳақда уч суриштирувни эълон қилган. Унда маҳаллий турғунлар Бостонов қишлоқ ҳукумати раҳбари бўлганда ерларни ўзига ва оила аъзоларига ўтказиб олганидан норози бўлишган.
Бундан ташқари, суриштирувда Бостонов амалда Янги-ердаги мол бозорга, гараждарга, ёқилғи шаҳобчаларига, автотўхташ жойларига, омбор ва бола боғчага эгалик қилиши айтилган — собиқ амалдор умумий «55 объектни хусусийлаштирган».
*«Политклиника» нашрининг маълумотига қараганда, Турабай Бостоновнинг оиласи Арка қишлоғидаги ёқилғи шаҳобчасига эгалик қилади. Шунингдек, журналистлар унинг ўғли Тинибек Бостонов ва куёви Алмаз Айдаров Бош прокуратурада ишлаганини билдиришган.
Маҳаллийларнинг сўзларини Янги-ер қишлоқ ҳукуматининг собиқ раҳбари Бекжан Жалилов ва қишлоқ кенгашининг раиси Саатбек Эгембердиев ҳам тасдиқлаб, Бостоновга боғлиқ ҳужжатларни беришган. Суриштирувда Бостоновни Баткен вилоятининг прокурори Нуркамал Набиев «ҳимоя қилгани» айтилган.
23-мартда бош прокуратура Турабай Бостоновнинг ноқонуний ҳаракатлари бўйича текширув бошланганини билдирган.