Глобал тенгсизлик ва коронавирус ҳақида фейклар — Amnesty International’нинг баёноти

259

Amnesty International халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти 28-мартда бутун дунёдаги, унинг орасида Қирғизистондаги инсон ҳуқуқларининг ҳолати ҳақидаги баёнотини эълон қилди.

«Клооп» ҳужжатдаги қирғизистонга тегишли муҳим нуқталарини айтиб беради.

Қирғизистон ҳақида

Қирғизистонни инсон ҳуқуқлари тармоғидаги асосий муаммолари: аёлларга нисбатан зўравонлик, ногиронлиги бор одамларга нисбатан дискриминация, тинч йиғилишларни чеклаш ва фикр билдирганларга босим. Бундан ташқари, милиция жазога тортилмаслигини билиб барча жойда қийноқ ва бошқа шафқатсиз муомала турларидан фойдаланган.

Аёлларга нисбатан зўравонлик

2021-йили Қирғизистонда оилавий зўравонлик «кенг тарқалган». Жабрланганлар тажовуз қилганларга иқтисодий томондан тобе бўлгани сабаб ҳамда гап бўлишдан қўрқиб милицияга кўп мурожаат қилишмаган.

Иллюстрация: Дениз Аберлин.

Оилавий зўравонлик бўйича умумий статистика ўтказилган эмас, бу ҳақдаги сонлар муассасаларда турлича бўлган.

Ногиронлиги бор аёлларга оилавий зўравонликка учраганда шикоят қилиш анча оғир бўлган.

2022-йилнинг февралида қирғиз ИИВ ўтган йили 10 мингдан ортиқ оилавий зўравонлик факти рўйхатга олинганини билдирган.

Янги Конституция

Ҳуқуқ ҳимоячилари Европа Кенгашининг Венеция комиссияси ва ЕХҲТ Қирғизистоннинг янги Конституциясида «президентнинг роли жуда кенгайганини», парламентаризм роли камайгани ва «суд тизимига аралаш кучайиб кетиш эҳтимолидан» хавотирда эканини билдиришди. Янги Конституция 2021-йилнинг майида кучга кирган.

Тинч йиғинларни тақиқлаш

Амалдаги Конституциянинг 10-моддасида Қирғизистон халқини маънавий ва одоб-аҳлоқ қадриятларига, ижтимоий ақл-онгига қарши бўлган чоралар» чекланиши мумкин деб ёзилган. Шунингдек, булар қандай қадриятлар экани асосий қонунда аниқ айтилмаган.

2021-йили давлат ва нодавлат субъектлар янги Конституцияга қарши тинч йиғилишга чиққанларни қўрқитишган.

Шунингдек, ўтган йилнинг апрель ойида 200га яқин номаълум одам аёлларнинг зўравонлигига қарши митингни тўхтатишган. Милиция тинч йиғилишга чиққанларни ҳимоя қилиш учун бирор чора кўрмаган.

Журналистлар билан фаолларни тақиб қилиш

2021-йили Қирғизистонда журналистлар ва фаоллар таъқиб, таҳдид, айрим вақтларда — асоссиз жиноий таъқибга учрашган.

Иллюстрация: Татьяна Зеленская.

Масалан, фаол Тилекмат Куроновга қарши жиноий иш, «Апрель» телеканалининг журналисти Канат Каниметовни МХДҚда сўроқ қилиш ва божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовга туҳмат қилди деб «Азаттык» ва «Клооп» нашрлари устидан судга шикоят.

Август ойида президент Садир Жапаров «Аниқ бўлмаган (ёлғон) маълумотлардан сақланиш ҳақидаги» қонунни имзолаган, уни [қонунни] ҳуқуқ ҳимоячилари танқид қилишган.

Қийноқлар ва жазосиз қолиш

2021-йили ғуқуқни ҳимоя қилиш органи ходимларининг қийноқлари ва шафқатсиз муомаласининг бошқа турлари аввалгидан кўп бўлиб, самарасиз текширилган.

«Қийноқларга қарши коалиция»ни текширувига кўра, жабрланувчиларнинг 35% гумондор қатори сўроқ вақтида, 28% гувоҳ сифатида сўроқ қилинаётганда ва 24% милиция ходимлари уларнинг шахсини аниқлаётганда қийноққа солинган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Аскаровни ахлоқ тузатиш муассасасида вафот этгани бугунги кунгача текшириб битилмаган.

Баёнотда яна нималар айтилди?

Дунёнинг бой давлатлари ва йирик корпорациялари амалда дунёдаги тенгликни кучайтириб боришган.

«2021-йил соғайтириш ва қайта тиклаш йили бўлиши керак эди. Бунинг ўрнига у 2021 ёки 2022-йиллари эмас, олдиндаги ўн йилликда ҳам тенгсизлик ва беқарорликка олиб келди», — дейди Amnesty International’нинг бош котиби Аньес Калламар.

2021-йили COVID-19га қарши вакцина етарли равишда ишлаб чиқарилган, бироқ даромади оз давлатларда 4%га етмаган аҳоли эмланган. Бунга бой давлатлар вакцинани жуда кўп заҳирасини бошқа давлатлар билан бўлишмай, ғамлаб олгани сабаб.

Айрим сиёсатчилар коронавирус ҳақида фейк маълумотларни тарқатишган, ижтимоий тармоқлар бунга яхши майдон бўлган.

Халқаро жамоатчилик Афғонистон, Мьянма ва бошқа давлатларда кўп йиллардан бери давом этиб, бартараф бўлмаётган ва янги конфликтларгача реакция қилмаяпди.

«Бу уятсиз ҳаракатсизлик ва масъулиятсизлик [...] халқаро ҳуқуқ меъёрларини қўпол бузиш билан Россиянинг Украинага ҳужумига олиб келди», — деб билдирди ташкилот.