Депутат Дастан Бекешев «Аниқ бўлмаган (ёлғон) маълумотдан ҳимоя қилиш ҳақидаги» қонунни Конституцияга қарши деб топиш учун Конституциявий судга мурожаат қилди. Бу ҳақда халқ вакили Твиттер саҳифасида ёзди.
Бекешевнинг айтишича, қонун Конституцияга қарши келади. Материал эълон қилинишидан олдин Конститукциявий суднинг матбуот хизмати «Клооп»нинг журналистига Бекешевдан ариза қабул қилиндими, йўқми айтишмаган.
Президент Садир Жапаров 2021-йилнинг августида «Аниқ бўлмаган (ёлғон) маълумотдан ҳимоя қилиш ҳақидаги» шов-шувли қонунни имзолаган. Қонун имзолангунга қадар юристлар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва фуқаровий жамият ҳужжатга қарши чиқишган.
Улар ўлка қонунларида фуқароларда ёлғон маълумот бўйича бирор бир муаммоли ҳолат бўлса, буни судга мурожаат қилиш билан ҳал қилиш процедуралари олдин ҳам борлигини таъкидлашган.
Ҳужжатда истаган фуқаро сайтларга ёки ижтимоий тармоқларга чиққан ёлғон ёлғон ёки аниқланмаган маълумот бўйича давлат органларига мурожаат қила олиши қаралган. Ариза берилгандан кейин маълумот ўчирилмаса, суд қарорисиз давлат органлари сайтни ёки ижтимоий тармоқдаги саҳифани чеклаб қўя олади.
Минкаб «фейк» учун сайтларни ёпишни таклиф қилди. Бу қандай ишлашини амалдорларнинг ўзлари ҳам билмайди.
2022-йилнинг февралида вазирлар маҳкамаси ёлғон маълумот тарқатиш устидан ариза тушганда сайтларни ишини тўхтатиш бўйича алгоритм таклиф қилинган қарор лойиҳасини эълон қилган.
Минкабнинг лойиҳаси танқид ҳам қилинган. Алоқа операторлари ассоциацияси директори Саламат Ормошев ҳужжатда ёзилганларни бажариш техник томондан мумкин эмаслигини айтган.
Шунингдек, қарор лойиҳаси «Электр ва почта алоқаси ҳақидаги» қонунга қарши бўлишини қўшимча қилган. Унга кўра, алоқа операторлари сайтга кириш имконини суд қароридан кейингина чеклай олишади.