Иссиқкўл вилоятининг ривожлантириш фондининг бошқарув дирекциясининг ходимлари Тон туманидаги Тўрт-Кул қишлоғига 200 ўринли Маданият уйини қуришда давлатга 2 млн сомдан ортиқ зарар келтиришда гумонланмоқда. Бу ҳақда 28-мартда бош прокуратуранинг матбуот хизмати маълум қилди.
«Дирекциянинг хизмат ходимлари моддий манфаатларни кўзлаб, ёлланма компания билан олдиндан келишиб, бажарилган ишларнинг актларига қалбаки маълумотлар ва амалда бажарилмаган ишларни киритгани аниқланди», — деб билдиришди Бош прокуратурадан.
Бу факт бўйича «Лавозимини суиистеъмол қилиш» моддаси билан жиноий иш қўзғалди. Айни вақтда тергов амаллари олиб борилмоқда.
Ўтган йилнинг ноябрь ойида прокуратура Баткен вилоят капитал қурилиш бошқармасининг хизмат ходимларига жиноий иш қўзғаган. Бош прокуратура гумондорлар амалда қурилиш ишлари олиб борилмаган маъмурий бино ва мактабга 12 млн сомдан ортиқ маблағ ўтказганини аниқлаган.