Мудофаа вазирлиги Украинадаги урушда ҳалок бўлган қирғизистонлик Эгемберди Дорбоевни дафн қилиш маросимига Қирғизистоннинг ҳарбий хизматчилари қатнашганини билдирди.
Маълумотга кўра, бунга «Россия элчилигининг мурожаати» сабаб бўлган. Россия томондан дафн маросимига Қантдаги ҳарбий базадаги ходимлар қатнашган.
19 ёшдаги Эгемберди Дорбоев Иссиқкўл вилоятида туғилиб-ўсган. Уни Украинадаги урушда ҳалок бўлгани ҳақида яқинлари 16-мартда билишган.
Россиянинг Қирғизистондаги элчилиги Дорбоевнинг ўлими ҳақидаги маълумотни 23-мартда тасдиқлаган. Россиянинг Норильск шаҳар мэри Дмитрий Карасевдин Дорбоев 2021-йили кузда ҳарбийга чақиртирилганини билдирган.
Марҳумнинг жасади Қирғизистонга олиб келиниб, 25-мартда ўзи туғилиб-ўсган Кара-Ой қишлоғида дафн қилинган.