Миллий банк Қирғизистонда рус рубли муомалага чиқарилди деган маълумотни рад этди.
Асосий банкдан айрим ахборот манбаларида ўлкада рубль муомалага киритилади деган маълумотлар тарқалган деб билдиришти. Бироқ аниқ таҳририятни ёки мақоланинг аниқ номини айтишмаган.
«Сом бутун ўлка ҳудудида тўловларнинг барча тури бўйича қабул қилишга мажбур бўлган, ягона қонуний тўлов воситаси бўлиб ҳисобланади. Ўлка ҳудудида ҳисоб ва тўловлар миллий валютада олиб борилади. Тўлов валютаси томонларнинг келишуви билан аниқланадиган, экспорт ва импорт қилинувчи товарлар ва хизмат кўрсатишларни таклиф қилиш шартномаисни ҳисобга олмаганда, товарларга ва хизмат кўрстаишларга баҳо сом турида кўрсатилиши шарт», — деб билдиришди миллий банкдан.
Муассасадан ўлкада ҳисоблар ва тўловларни миллий банк томонидан белгиланган тартибда чет эл валютасида олиб бориш имкони ҳам қаралганини таъкидлашди.
Рубль ҳақидаги миш-мишлар қаердан чиқди?
«17-мартда Евросиё иқтисодий комиссияси кенгашининг йиғини бўлган, унда Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатларнинг иқтисодий барқарорлигини ошириш, макроэкономика барқарорлигини таъминлаш чоралари кўрилган. Бу чораларда ўзаро савдо асосида ҳисоблашларни амалга оширишда Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатларнинг миллий валюталаридан фойдаланишни кенгайтириш қаралган», — деб билдиришди асосий банкдан.
17-мартда россиялик айрим оммавий ахборот воситалари Россиянинг Иқтисод ва ривожлантириш вазири Максим Решетниковнинг маълумотини жойлашган. У «Россия 24» телеканали эфирида ЕОИИ давлатлари «миллий валюталарда ҳисоблашишга секин-асталик билан ўтиш ҳақида келишилди» деб билдирган.
«Бунгача ҳисоблашлар чет эл валютасида олиб борилган, энди босқичма-босқич миллий валютага ўтишга келишишди», — деган у. Шунингдек, «ягона рубл ҳудуди» тузилганини билдирган.
Бироқ Қозоғистон бош вазирининг матбуот хизмати ЕОИИ давлатлари Қирғизистон, Қозоғистон ва Арманистон импорт божхона тўловларини энди доллар билан олишга келишганини билдирган.
«Сўзлашувлар натижасида қозоқ томонинг варианти маъқулланди: Россия Федерация ва Белорусга импорт божхона тўловларини ҳисоблаш ва бўлиштиришда пул ўтказган банкнинг миллий валютаси қўланиладиган бўлди. Қозоғистонда, Арманистон ва Қирғизистонда иморт қилинган товарларнинг божхона тўловлари аввал ҳам доллар билан бўлиштирилиб, ҳисобланган», — дейилади маълумотда.
ЕОИИ шартномаси ташкилотга аъзо давлатлар божхона тўловларини йиғиб, бир-бирини бюджетига ўтказишини таъминлайди.
Олдин ЕОИИнинг барча давлатлари ўзларининг божхона тўловларини АҚШ доллари билан олишган, бироқ Украинадаги уруш сабаб Россияга халқаро санкциялар киритилгани учун Россия билан Белорусь учун бу мумкин бўлмай қолди.